Ишонч шу қадар катта кучга эгаки, ўлаётган одамни тирилтириши, соппа-соғ инсонни фалаж қилиши, ҳатто ўлдириши мумкин. Ишонч бизни бу дунёда суяб турган устунлардан бири. Озуқа одам учун қанчалар даркор бўлса, ишонч ва умид ҳам шунчалар зарур. Бу нарсалар руҳимиз озуқаси ҳисобланади. Дино Буццатининг «Етти қават» ҳикоясида ишонч неларга қодир экани ёритиб берилган.

Сюжет:

Жузеппе Корте исмли одам арзимас истима билан 7 қаватли машҳур клиниканинг 7-қаватига жойлашади. Унинг билишича, клиникада мижозларни касаллигининг оғир-енгиллигига қараб қаватларга тақсимлашар экан.

Энг юқори, еттинчи қават дарди ҳаммадан ҳам енгиллар учун мўлжалланган. Олтинчи қаватга дарди унчалик оғир бўлмаса-да, ҳарҳолда унча-мунча хавотирли томони борлар ётқизилади. Бешинчи қаватда аҳволи, руҳияти анча оғир бўлганлар даволанарди, шу тариқа — қаватма-қават тушилаверади. Иккинчи қаватда касали жуда оғир шўрликлар ётарди. Биринчи қаватда дунёдан илинжи батамом узилганлар, тузалишидан умид йўқлар…

Хуллас, Корте касалхонада даволана бошлайди. Тез орада Кортени бир нарсаларни баҳона қилиб 6-қаватга туширишади. Кейин 5, кейин 4, 3, 2 ва ниҳоят 1-қаватга. Корте ҳар бир поғонадан пастга тушишда ўзининг чинданам хаста эканига ишона бошлайди. 1-қаватга тушганда у деярли фалаж ҳолатда эди…

Таҳлил:

Кўплаб ҳикоялар каби Дино Буцаттининг «Етти қават» ҳикоясини ҳам ижтимоий-сиёсий ва маиший-психологик таҳлил қилиш мумкин. Зеро, ҳақиқий асар турли талқинларга имкон беради. 

7 қават бино – қулаётган жамият, ундаги тартиб-қоидалар – жамият қонуниятлари, қаҳрамон эса ўша жамиятнинг асосли-асоссиз қоидаларига бўйсунувчи қурбон рамзи. Касалхона – тараққиётга эмас, таназзулга олиб борувчи тузум, у ердаги тартиб-қоидалар расмиятчилик, маъмурий буйруқбозлик тизими. Асар замирида кераксиз қоидаларга бой жамият инсонларнинг ўз ихтиёридан, шахсий танловларидан, хоҳиш-истакларидан айиради ва муқаррар ҳалокатга олиб боради деган маъно ётади.

Қаҳрамонимиз еттинчи қаватдан биринчи қаватга сайин тушиб бориши бежиз эмас. Биринчи қават таназзул бўлса, арзимас сабаблар, тасодифлар, кимларнингдир лозим топиши, кимларнингдир алдовлари, қарорлари орқали бош қаҳрамон ҳам ўша таназзулга қараб шўнғиб боряпти. Қаршилик кўрсатмаяптимас, кўрсатяпти, аммо бу қаршилик қанча кучайса, жамият уни шунча кучсизлантириб боряпти. 

Ҳикояда мантиқий изчиллик кучли. Қаҳрамоннинг еттинчи қаватдан биринчи қаватгача тушиб келиши касалхонадаги тартиб-қоидаларнинг натижаси эканлиги ишонарли тарзда кўрсатиб берилган. Шундай моҳирлик билан кўрсатилганки, китобхон