Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Туркия Истанбулда хорижликларга яшаш учун рухсатнома бериш тақиқланганини рад этди
Туркия ИИВ маълумотларига кўра, хорижликларга бирламчи яшаш учун рухсатнома бериш бўйича чекловлар Истанбулнинг барча 39 туманига эмас, балки 10 та туманига тегишли.
Туркия Ички ишлар вазирлигининг Миграция департаменти Истанбулнинг барча туманларида хорижликларга бирламчи яшаш учун рухсатнома бериш тақиқлангани ҳақида оммавий ахборот воситаларида пайдо бўлган маълумотни рад этди. «Истанбулнинг 39 тумани хорижликларга яшаш учун рухсатнома бериш учун ёпилгани ҳақидаги хабарлар ҳақиқатга тўғри келмайди. Бунинг учун ёпилган 10 та туман мавжуд», дейилади идора 16 июль, якшанба куни Twitter’да эълон қилган ҳужжатда.
Истанбулнинг 10 туманида чекловлар 2022 йил октябр ойидан бери амалда. Улар Фотиҳ, Эсенюрт, Авcилар, Баҳчелиевлер, Башашеҳир, Багжилар, Эсенлер, Кучукчекмеже, Султонгази ва Зейтинбурну ҳудудларига тегишли.
2022 йил 1 июль ҳолатига кўра, Туркияда яшаш учун рухсат олиш бўйича 63 та туман ва 1169 та мавзе ёпилган, шундан 54 мавзе Истанбулда бўлиб, у ерда чет элликлар сони аҳолининг 20 фоизидан ошган, деб таъкидлади Миграция департаменти.
Аввалроқ Туркиянинг Milliyet газетаси Туркия ҳукумати ноқонуний муҳожирлар сонини камайтириш мақсадида бутун Истанбул бўйлаб хорижликларга яшаш учун рухсатнома бериш тақиқини узайтирганини хабар қилган эди. Материалда шаҳарга ўқиш ва даволаниш учун келганлар учун истиснолар бўлиши айтилган.
Нашр маълумотларига кўра, 2022 йилда Туркияда 5,4 миллион хорижий фуқаролар бўлган. Уларнинг 1,2 миллиондан ортиғи Истанбулда истиқомат қилган. Украинада уруш бошланганидан кейин кўплаб россияликлар Туркияга кўчиб ўтди.
Мавзуга оид
22:21 / 29.06.2026
Истанбул оролга айланиши мумкин: Қора ва Мармар денгизлари ўртасида янги канал қурилмоқда
18:08 / 09.06.2026
Истанбулда ўзбекистонлик 6 ёшли бола трамвай остида қолиб, вафот этди
13:14 / 07.06.2026
Олти йилдан буён қидирувда бўлган ўзбекистонлик аёл Туркияда ушланди
15:36 / 07.04.2026