Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда Украина тажрибаси асосида экинлар плантацияси ташкил этилиши мумкин
Ўзбекистоннинг Киевдаги элчихонасида Бутун Украина наслчилик илмий институти (БУНИИ) раҳбарияти билан учрашув бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «Дунё».
Фото: Dunyo
Бугунги кунда БУНИИ муҳим қишлоқ хўжалиги экинларининг наслчилик навлари ва дурагайларини етиштириш соҳасида Украинада етакчилардан бири ҳисобланади. Институтда кунгабоқар, маккажўхори, қандлавлаги, буғдой, арпа ва бошқа экинларнинг нав ва дурагайларини яратиш бўйича илмий ишлар узлуксиз олиб борилади. Қишлоқ хўжалиги экинларининг 40 дан ортиқ нав ва дурагайлари яратилиб, қишлоқ хўжалиги экинлари селекция жараёни технологияларига оид 50 дона ихтирони патентланган.
Корхона директори Мирослав Парийнинг таъкидлашича, “юқори кўрсаткичлар авваламбор экинчилик тармоғининг эҳтиёжлари ва бозор тенденцияларини чуқур таҳлил қилиш ҳамда селекция ва уруғчилик жараёнининг юқори илмий интенсивлигига асосланади”.
Учрашув якунлари бўйича Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги вазирлиги билан ҳамкорликни янада ривожлантириш ва Украина тажрибаси асосида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқариш учун тажриба плантацияларини яратиш имкониятларини муҳокама қилиш мақсадида яқин вақт ичида ташкилот вакилларининг Тошкент шаҳрига ташрифи бўйича келишувга эришилди.
Мавзуга оид
11:50
Зеленский: Украина, Россия ва АҚШнинг янги учрашуви 1 феврал куни бўлиб ўтади
11:30
Абу-Даби музокаралари фонида Украинага ҳужумлар кучайди
09:33
Украинада ҳарбий ҳолат ва сафарбарлик 4 майгача узайтирилди
14:06 / 26.01.2026