Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сафарбарликдан қочган россияликлар Франциядан бошпана сўраши мумкин
Франция бошпана тақдим этиш масалалари бўйича миллий суди (CNDA) қарорига кўра, сафарбарликдан қочганлар ва дезертирлар Европа Иттифоқи қонунларига кўра Францияда қочқин мақомини олиши мумкин.
Гап ҳарбий жиноятлар содир этилиши мумкин бўлган низо юзага келган тақдирда, ҳарбий хизматни ўташдан бош тортгани учун жиноий жавобгарликка тортилаётган ёки таъқиб қилинаётган шахсларга бундай мақомни бериш имконини яратувчи қоида ҳақида кетяпти.
Суднинг таъкидлашича, фақат захирада бўлиш фактининг ўзи бошпана олиш учун етарли эмас.
Маълумот учун, Германияда ҳам Россия фуқароларидан бошпана масаласида йўлланган мурожаатлар сони кескин ошган. Жорий йилнинг дастлабки уч ойида россияликлар томонидан 2381 та дастлабки ариза топширилган бўлса, ўтган йил давомида бу кўрсаткич 2851 тани ташкил этган.
Шу билан бирга, Россиядан бошпана изловчилар орасида эркаклар улуши ортди: 2022 йилда улар 59 фоизни, 2023 йил январь-март ойларида эса 64 фоизни ташкил этди.
2022 йил учун Германиядан бошпана сўраш бўйича дастлабки аризалар сони умумий статистикасида россияликлар Сурия, Афғонистон, Туркия, Эрон, Ироқ ва Грузия фуқароларидан кейин еттинчи ўринда туради.
Қочқинлар ва миграция бўйича федерал идора вакилининг Table.Media нашрига таъкидлашича, россиялик дезертирлар ҳам Германиядан бошпана сўраши мумкин. «Қоидага кўра, улар халқаро ҳимояга эга», деди у.
Мавзуга оид
08:59 / 15.06.2026
Зеленский G7 саммитида Трамп билан учрашишини маълум қилди
20:32 / 13.06.2026
Ўзбекистонликлар учун Францияда мавсумий иш таклиф этилмоқда
10:08 / 11.06.2026
Ёнилғи нархлари ошиши Европада электромобилларга талабни кучайтирди
10:40 / 09.06.2026