Би-би-си мухбири хабар беришича, Кир Стармер, Марк Карни ва Эммануэл Макрон ҳар доим Исроилнинг ўзини ҳимоя қилиш ҳуқуқини қўллаб-қувватлаганликларини, аммо энди унинг Ғазо секторига янги ҳужумини мутлақо номутаносиб жавоб деб билишларини таъкидладилар.
Британия, Франция ва Канада раҳбарлари Исроил ҳукуматининг секторга зарур бўлган минимал миқдордаги гуманитар ёрдамни олиб киришга рухсат бериш ҳақидаги қарорини вазиятга мутлақо ноадекват реакция деб баҳоламоқда.
Баёнотда бу давлатлар Исроилга қарши қандай «аниқ ҳаракатлар» қилиши мумкинлиги ҳақида аниқ маълумот берилмаган.
Исроил бош вазири Бинямин Нетаняҳу Стармер, Макрон ва Карнининг баёнотини «2023 йил 7 октябр геноцидини содир этганлар учун катта мукофот» деб атади ва Исроил Ҳамас мағлуб бўлгунча курашишини айтди.








