Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон | 15:21 / 22.07.2023
16952
1 дақиқада ўқилади
Тошкентда 6 гектарга яқин майдон ёниб кетди
Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек туманидаги Улуғбек шаҳарчасида ёнғин содир бўлди. Фанлар академияси қошидаги Ядро физикаси институтига тегишли яшил белбоғ ҳудудида 6 гектарга яқин майдон ёниб кетган.
Экология вазирлиги хабарига кўра, ҳозирда вазирлик томонидан тезкор ишчи гуруҳ тузилиб, воқеа жойида ўрганиш ишлари олиб борилмоқда.
Ёнғин сабаби, оқибатлари ва бошқа тафсилотлар аниқланмоқда.
Ўрганиш натижаларига кўра батафсил ахборот берилиши маълум қилинди.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш