Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Чет элда қийин аҳволда қолган 523 нафар фуқаро Ўзбекистонга қайтарилди – ТИВ
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги 2023 йил биринчи ярим йиллик давридаги фаолияти бўйича маълумот берди.
Қайд қилинишича, шу давр ичида 107 мингдан ортиқ Ўзбекистон фуқаросига консуллик хизмати кўрсатилган. 3 мингга яқин фуқарога чет элда иш билан таъминланишга кўмак берилган. 10 мингдан ортиқ фуқарога моддий ёрдам кўрсатилган.
Чет элда қийин вазиятларда қолган, жумладан, одам савдоси қурбони бўлган ёки ишсиз, боқувчисиз қолган ва бошқа мураккаб аҳволдаги 523 нафар фуқаро Ўзбекистонга қайтарилган, 113 нафари вақтинча сақлаш муассасаларидан олиб чиқилган.
Паспорти иш берувчилар томонидан ноқонуний тарзда олиб қўйилган 133 нафар фуқарога шахсини тасдиқловчи ҳужжатлар олиб берилган.
Ўтган олти ой мобайнида 60 мингдан ортиқ чет эл фуқаросига Ўзбекистонга кириш визаси берилган, шундан 32 мингдан ортиғи электрон тарзда расмийлаштирилган.
Мавзуга оид
18:43 / 08.07.2026
Россияда чет эл фуқароларининг яшаши қоидаларини кучайтирадиган қонун қабул қилинди
08:50 / 07.07.2026
59 мамлакатда одам савдоси тармоқларига зарба берилди
20:56 / 06.07.2026
Ўзбекистонда уюшган жиноятчилик даражаси паст, аммо муаммолар сақланиб қолмоқда - тадқиқот
11:55 / 02.07.2026