Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ЮНEСКО миссияси Одессага боради
Яқин кунларда Одессага ЮНEСКО миссияси етиб боради, у маданий мерос объектларига етказилган зарарни дастлабки баҳолашни амалга оширади, деб хабар қилди Украина Маданият вазирлиги.
«Ташкилот маданий объектларга қасддан зарба бериш, уларни йўқ қилиш ва зарар етказишни ҳарбий жиноятга тенглаштириш мумкинлигини таъкидлади. Шунга қарамай, Россия ҳали ҳам ЮНEСКОга аъзо», - дея қайд этиб ўтди вазирлик.
Аввалроқ Украина Маданият вазирлиги Одессанинг Россия томонидан ўққа тутилиши натижасида миллий ва маҳаллий аҳамиятга эга бўлган 29 та маданий мерос объекти зарар кўргани ҳақида хабар берган эди.
Бирлашган Миллатлар Ташкилоти бош котиби Антониу Гутерриш Россиянинг Одессага ракета ҳужуми содир этганини, бунинг натижасида икки киши ҳалок бўлгани ва Спас-Преображенский собори ҳамда шаҳарнинг тарихий марказидаги бошқа бир қанча тарихий бинолар зарар кўрганини «қатъий қоралади». Бу ҳақдаги баёнот 23 июль куни ташкилотнинг расмий сайтида БМТ спикери Стефан Дюжаррик номидан эълон қилинди.
Баёнотда собор ва бошқа тарихий ёдгорликларнинг ўққа тутилиши «урушда тинч аҳоли ўртасида даҳшатли йўқотишларга қўшимча равишда содир бўлган, тўқнашувлар вақтида маданий бойликларни ҳимоя қилиш тўғрисидаги 1954 йилги Ҳаага конвенциясини бузган ҳолда, бутунжаҳон мероси конвенцияси томонидан қўриқланадиган ҳудудга амалга оширилган ҳужум» деб аталади.
БМТ спикери Украинада кенг кўламли ҳарбий ҳаракатлар бошланганидан бери ЮНEСКО Украинадаги камида 270та маданий обидага, жумладан, 116 диний обидага зарар етказилганини тасдиқлаганини таъкидлади. БМТ бош котиби Россияни «кенг ратификация қилинган халқаро меъёрий ҳужжатлар» билан ҳимояланган объектлар, Украинадаги фуқаролик инфратузилмаси ва унинг тинч аҳоли вакилларига ҳужумларни зудлик билан тўхтатишга чақиради, деди Дюжаррик.
Мавзуга оид
21:35 / 21.05.2026
“Иккита меҳмонхона қурилишини биламан” - Туризм қўмитаси раиси Бухоро туризм маркази ҳақида
08:39 / 19.05.2026
Россия Измаил, Днипропетровск ва Харькивга ҳужум қилди
16:47 / 16.04.2026
Россия Украина бўйлаб ёпирилма зарба берди – фотолар
09:51 / 19.03.2026