Ўзбекистон | 20:47 / 26.07.2023
22441
2 дақиқада ўқилади

Нукус шаҳри ҳокими ўзгарди

Нукус шаҳрининг олдинги ҳокими Утемурат Панаев амалдор бўлганидан кейин ҳам тадбиркорлик билан шуғулланишда давом этгани маълум бўлганди.

Абатбай Данияров Қорақалпоғистон Республикаси маркази Нукус шаҳрига янги ҳоким этиб тайинланди.

Абатбай Сапарбаевич Данияров 1987 йилда туғилган, 2016 йилдан «Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракатининг Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши раиси бўлган, кейинроқ Ёшлар ишлари агентлиги Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаган. 

2020 йил январидаги сайловларда сенатга сайланиб, сенатнинг энг ёш аъзоларидан бирига айланганди. 2022 йил январида эса Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари этиб тайинланган ва ҳозиргача шу лавозимда фаолият юритаётганди. 

2021 йилда «Дўстлик» ордени билан мукофотланган.

Нукус шаҳрига бунгача, 2020 йил ноябридан буён Утемурат Панаев ҳокимлик қилаётганди. Бироз аввалроқ Kun.uz сайтида ушбу ҳоким ёғоч ва қурилиш материаллари улгуржи савдоси бўйича агентлар фаолияти билан шуғулланувчи «Pragama Up» МЧЖ таъсисчиси ҳисобланиши, ҳокимликка тайинланганидан кейин ҳам компанияга эгалик қилишда давом этаётганига эътибор қаратганди. 

Мавзуга оид