Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Туркия Европа Иттифоқига кириш музокараларини қайта бошлашга қарор қилди
Мамлакат буни 36 йилдан бери кутмоқда.
Туркия Европа Иттифоқига қўшилиш бўйича музокараларни қайта бошлаш ниятида. Бу ҳақда мамлакат Молия вазири Меҳмет Шимшек маълум қилди.
«Биз Европа Иттифоқига ўзгаришлар учун илҳом манбаси сифатида қараймиз. Бу энг яхши йўл», деди Шимшек.
Туркия «ички ва минтақавий муаммолар, жароҳатлар ва қийинчиликлар» туфайли «оғир ўн йилликни» бошдан кечирди, деди вазир. «Балки биз йўлдан адашгандирмиз», деб тан олди у. «Аммо мамлакат иқтисодий ва сиёсий ислоҳотларга содиқ ва улар қандай амалга оширилаётгани тараққиётнинг калитидир».
Июль ойида Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған «Туркия Европа Иттифоқи эшигида 50 йилдан ортиқ вақтдан бери кутмоқда» деди. У «Туркия учун Европа Иттифоқига йўл очишни» талаб қилди, акс ҳолда Швециянинг НАТО аъзоси бўлиш аризасини қўллаб-қувватламаслиги билан таҳдид қилди. Бу сўзларга қарамай, НАТО Бош котиби Йенс Столтенберг эртаси куни Эрдўған Швециянинг Шимолий Атлантика алянсига қабул қилиниши ҳақидаги протоколни ратификация қилиш учун тақдим этишга розилигини эълон қилди.
Туркия 1987 йилда Европа Иттифоқига аъзо бўлиш учун ариза берган ва 1999 йилда номзод мақомини олган. Туркиянинг Европа Иттифоқига қўшилиши бўйича музокаралар 2005 йилда бошланган. Туркия Европа Иттифоқининг асосий иқтисодий ва ҳарбий ҳамкорларидан бири бўлиб қолмоқда. Бундан ташқари, томонлар миграция масалалари бўйича яқиндан ҳамкорлик қилмоқда.
Мавзуга оид
08:50 / 26.06.2026
ЕИ Россия ҳарбийлари учун киришни тақиқламоқчи
17:36 / 24.06.2026
Европа Иттифоқи Ўзбекистонда мигрантлар учун марказ ташкил этиши мумкин - ОАВ
10:40 / 18.06.2026
ЕИ ва Кремл ўртасида норасмий алоқалар бўлгани хабар қилинди
09:45 / 18.06.2026