Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
NASA қарийб 50 йил олдин учирилган космик аппарат билан алоқани йўқотди
Voyager-2 сайёралараро зонди антеннаси йўналиши ўзгариб қолгани боис Ердан буйруқларни қабул қилолмаяпти.
АҚШ Миллий аэронавтика ва фазони тадқиқ қилиш бошқармаси (NASA) Voyager-2 сайёралараро зонд билан алоқа узилиб қолганини эълон қилди.
«21 июль куни NASA томонидан Voyager-2 космик аппаратига юборилган бир қатор буйруқлар жавобсиз қолди. Бунга аппарат антеннасининг Ердан 2 даражага силжиши сабаб бўлди. Оқибатда ҳозир Voyager-2 буйруқларни қабул қила олмайди ва Ерга маълумотларни узата олмайди», дейилади хабарда.
NASA маълумотларига кўра, зонд Ердан 19,9 миллиард км узоқликда учмоқда ва антеннанинг силжиши туфайли Deep Space Network (DSN) ер усти антенналари билан боғлана олмайди.
Ҳисоботда қайд этилишича, Voyager-2 антеннаси йўналишини Ерга мос равишда сақлаб қолиш учун фазодаги йўналишини бир неча марта ўзгартиришга дастурлаштирилган. Навбатдаги ўзгартириш 15 октябрда бўлиб ўтади ва мутахассислар алоқа тикланишини кутмоқда.
Voyager-1 зонди ва унинг «эгизак укаси» Voyager-2 1977 йилда узоқ фазо ва қуёш тизимининг асосий сайёраларини ўрганиш учун учирилган эди. Уларнинг режалаштирилган фаолият муддати аллақачон тугаган бўлса-да, аппаратлар юлдузлараро фазо ҳақида маълумот тўплаш ва Ерга узатишда давом этмоқда.
Мавзуга оид
09:59 / 29.05.2026
Жефф Безоснинг Ойга учадиган ракетаси синов парвози олдидан портлаб кетди
08:05 / 05.05.2026
12 мингта сурат: NASA Artemis-II миссиясининг тўлиқ фотоархивини эълон қилди
16:13 / 18.04.2026
“Қўрқув бўлиши табиий, аммо бу сизни тўхтатмасин”, — 17 ёшида NASA ва SpaceX билан космик лойиҳани амалга оширган Акбар ҳикояси
20:59 / 16.04.2026