Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Трампнинг махфий ҳужжатлар бўйича ишига янги моддалар қўшилди
АҚШ собиқ президенти Доналд Трамп энди мудофаа маълумотларини ноқонуний сақлашда айбланмоқда. Ишда видеокузатув камераларидаги ёзувларни олиб ташлашга уринганликда гумон қилинган янги айбланувчи пайдо бўлди.
Фото: Evan Vucci/AP Photo
АҚШ прокуратураси собиқ президент Доналд Трампга нисбатан махфий ҳужжатлар билан нотўғри муомала қилганлик учун қўзғатилган жиноий ишни кенгайтирди ва яна учта бандни қўшди. Бу ҳақда 28 июль, жума куни Америка ОАВ айблов матнига таяниб хабар берди.
Оқ уйнинг собиқ раҳбари энди қўшимча равишда «мудофаа маълумотларини ноқонуний сақлаш»да ҳамда 2022 йил ёзида видеокузатув камералари тасвирларини ўчиришга уринишда айбланмоқда, деб ёзади CNN.
Reuters хабарига кўра, махсус прокурор Жек Смит Трамп Нью-Жерсидаги гольф клубида суҳбат чоғида номи номаълум мамлакатга қандайдир «ҳужум режаси» ҳақида мақтанганига эътибор қаратган. Прокурорнинг сўзларига кўра, гап ўша пайтда хонада бўлганларнинг ҳеч бири билиш ҳуқуқига эга бўлмаган махфий ҳужжат ҳақида кетган.
Бундан ташқари, прокурорлар Флоридадаги Трамп мулки ишчиларидан бири Карлос Де Оливейрага қарши айбловлар қўйган. Тергов маълумотларига кўра, у ушбу материалларни қайтармоқчи бўлган мансабдор шахслардан махфий ҳужжатларни яширишга ёрдам берган. The New York Times нашрининг ёзишича, эркак видеокузатув камераси тасвирларини олиб ташлашга уринишда гумон қилинмоқда.
Мавзуга оид
23:20 / 15.01.2026
Гренландияни АҚШдан ҳимоя қилишнинг учта варианти бор – The Economist
22:40 / 15.01.2026
АҚШ Мексикадан наркокартелларга қарши рейдлар ўтказишга рухсат олмоқчи
22:26 / 15.01.2026
Путин Мадурони ағдарган Трампни танқид қилишга журъат этолмади – ОАВ
21:29 / 15.01.2026