Жаҳон | 10:03 / 29.07.2023
7663
2 дақиқада ўқилади

FT: Украина Шимолий Кореяда чиқарилган артиллерия снарядларини ишлатяпти

Украина армияси КХДРда ишлаб чиқарилган снарядларни россияликлардан тортиб олган бўлиши ёки «дўст мамлакат»дан олган бўлиши мумкин, деди Украина қуролли кучлари вакили. 

Фото: Aris Messinis/AFP/Getty Images

Украина ҳарбийлари артиллерия отишмалари пайтда Шимолий Кореяда ишлаб чиқарилган ўқ-дорилардан ҳам фойдаланмоқда, деб ёзади Financial Times 29 июль, шанба куни Украина қуролли кучлари раҳбарияти ва ҳарбий хизматчиларига таяниб. 

FT журналистлари Бахмут ҳудудида КХДРдан келган ўқ-дорилар қўлланганини қайд этган. Шу билан бирга, артиллериячилар снарядларни танқид қилиб, журналистларни отиш вақтида «Град» ракета мосламасидан узоқроқ туриш ҳақида огоҳлантирди, чунки снарядлар «жуда ишончсиз ва баъзида ақлдан оздирувчи ишлар қилади», деб ёзади FT. 

Белгиларга кўра, улар 1980-1990-йилларда ишлаб чиқарилган. Украина ҳарбийларининг таъкидлашича, ўқ-дорилар кўпинча нотўғри ишлайди ёки портламайди, бироқ улардан снарядлар етишмаслиги сабабли ҳамон фойдаланиляпти. 

Украина ҳарбийларига кўра, снарядлар Украинага топширилгунга қадар «дўст» давлат томонидан кемада «ушлаб олинган». FT суҳбатдошлари бу ҳақда қўшимча маълумот беришдан бош тортган. 

Мавзуга оид

Эълонлар

"Ўзбекинвест" компанияси томонидан "Яшил макон" умуммиллий дастури доирасида Қибрай туманида боғ яратилди

Iteca Exhibitions: 2024-йилда Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиши ва халқаро эътирофи драйвери

BI GROUPʼдан 25% гача чегирма билан бизнес класс хонадонлар

Орзуни амалга ошириш фурсати етди: саёҳат учун муносиб маскан

Янгиланган Open билан харидлар янада қулайроқ!

Synergy PharmCo Gricar Chemical SRL Италия фармацевтика заводи билан ҳамкорликни мустаҳкамламоқда