Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Пентагон Украина қуролли кучлари учун Starlink терминалларини сотиб олади
АҚШ Мудофаа вазирлиги Украина армияси учун Starlink сунъий йўлдош алоқа станцияларини сотиб олишни режалаштирмоқда. Келишув шартлари Пентагон терминалларнинг ишлаш ҳудудини аниқлаб беришини назарда тутади.
АҚШ Мудофаа вазирлиги Украина қуролли кучлари учун хизматлар тўпламига эга 400-500 та Starlinkс сунъий йўлдош интернет станцияларини сотиб олади, деб хабар берди The New York Times (NYT) ўз манбаларига таяниб. Келишув июнь ойида АҚШ мудофаа вазири Ллойд Остин томонидан тасдиқланган эди.
Нашр манбаларига кўра, шартнома шартларида Пентагон терминалларнинг «асосий функциялари бажарилиши» учун зарур бўлган ҳудудларни мустақил равишда аниқлаш мақсадида Starlink интернет-сигналининг созламаларини бошқариши мумкинлиги назарда тутилган.
New York Times газетаси билдиришича, АҚШ Мудофаа вазирлигининг терминалларни сотиб олиш қарори Starlink эгаси Илон Маск сунъий йўлдош алоқа қурилмаларини ўчириб қўйиши ёки уларнинг ишини чеклаши мумкинлигидан ташвишланмасдан Украинани терминаллар билан таъминлаш мақсадида қабул қилинган.
АҚШ маъмурияти Илон Маскка тегишли SpaceX компаниясининг энг йирик мижозларидан бири ҳисобланади. Вашингтон НАСА миссиялари ва ҳарбий кузатув сунъий йўлдошларини учириш учун SpaceX ракеталаридан фойдаланади. New York Times манбасига кўра, Пентагоннинг юқори мартабали вакиллари Украинада Starlink терминалларидан фойдаланиш билан боғлиқ муаммоларни ҳал қилишга уринган. АҚШ Мудофаа вазирлиги Starlink билан шартнома тузаётганини тасдиқлади, бироқ «ушбу тизимларнинг стратегик хусусияти»ни ҳисобга олиб, батафсил маълумот беришдан бош тортди.
Мавзуга оид
08:16 / 02.07.2026
Starlink энди мобил операторга айланиши мумкин
17:54 / 30.06.2026
Миллий гвардия ва Пентагон икки йиллик ҳамкорлик режасини муҳокама қилди
06:40 / 15.06.2026
Пентагон НУЖлар ҳақидаги 72 та янги ҳужжатни эълон қилди
08:17 / 01.06.2026