Ўзбекистон | 09:46 / 01.08.2023
3042
1 дақиқада ўқилади

Ҳиндистон ўзбекистонлик онкологлар учун малака ошириш курсларини ташкил этади

Ўзбекистон элчихонаси вакиллари Ҳиндистондаги Sarvodaya Healthcare кўп тармоқли шифохонасининг Онкология институти директори Динеш Пендхаркар билан учрашди, деб хабар қилмоқда «Дунё».

Фото: Kun.uz

Онкология институти директори ўзбекистонлик шифокорлар билан кўп йиллик яқин ҳамкорликни янада ривожлантириш, ҳудудларда онкология йўналишидаги масалаларга ечим топишга кўмак бериш, шунингдек, мамлакатда тиббиёт соҳасидаги ислоҳотларга ҳисса қўшиш мақсадида эканини билдирди.

Томонлар Ўзбекистон шифокорлари учун Sarvodaya Healthcare шифохонасининг Онкология институти негизида малака ошириш курсларини ташкил этиш истиқболларини муҳокама қилди. Дастлабки босқичда Наманган, Қашқадарё ва Хоразм вилоятлари онколог мутахассисларини бир ой муддатга Ҳиндистонга таклиф этиш имкониятлари ўрганилди.

Мазкур амалиёт мунтазамлик асосида давом эттирилиб, ҳар ойда 8-10 нафар ўзбекистонлик тиббиёт ходимларини институтда ҳиндистонлик ҳамкасблари билан тажриба алмашиши, соҳадаги сўнгги илмий ютуқлар билан яқиндан танишиши учун шароит яратилиши юзасидан келишувга эришилди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид