Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ЕИнинг Гуржистондаги кузатувчилар миссияси раҳбари: Россия Абхазиядаги контингентини қисқартирди
Украинада давом этаётган ҳарбий ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш учун Россия, афтидан, Жанубий Осетия ва Абхазиядан қўшин ва техника олиб келган.
ЕИнинг Гуржистондаги кузатувчилар миссияси раҳбари Димитриос Карабалиснинг сўзларига кўра, уруш бошланганидан бери минтақадаги Россия контингенти сезиларли даражада қисқарган.
Евроиттифоқ миссияси можаронинг кучайиши хавфини кўрмаётганини, чунки Россия ва Гуржистон томонига ходимлар ва техника етишмаслигини таъкидлади.
Аввалроқ, 1 августдан Гуржистон Россия ва Беларусга Америка автомобилларини экспорт ва реэкспорт қилишни тақиқлаганди, 26 сентябрдан эса худди шундай қоидалар Европа Иттифоқи автомобилларига нисбатан қўлланади.
Ушбу чора-тадбирлар Европа Иттифоқининг ўн биринчи санкциялар пакетининг бир қисми сифатида киритилмоқда.
У қабул қилинишидан олдин, Европа Иттифоқидан Россияга қиймати 50 минг евродан ортиқ бўлган автомобилларни етказиб бериш тақиқланган эди, кейин тақиқ двигатель ҳажми 1900 куб см (1,9 л)дан ортиқ бўлган автомобилларга, шунингдек, барча электр ва гибрид транспорт воситаларига ҳам қўлланди.
Мавзуга оид
17:07 / 22.11.2025
Абхазияда уч ўзбекистонлик ЙТҲ оқибатида ҳалок бўлди
19:29 / 22.09.2025
Россия ҳар қандай таҳдидларга жавоб беришга қодир – Путин
15:20 / 22.09.2025
Қрим «ҳокимияти» Украина Форосга зарба берганини маълум қилди
14:35 / 22.09.2025