Ўзбекистон | 12:50 / 10.08.2023
19924
1 дақиқада ўқилади

Шавкат Мирзиёев Бухоро вилоятида бўлади 

Табиий газ ва электр энергиясидан оқилона фойдаланиш, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш ҳамда инфляцияни жиловлаш масалалари бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилиши кўзда тутилган.

Фото: Президент матбуот хизмати

Президент Шавкат Мирзиёев икки кунлик ташриф билан Бухоро вилоятида бўлади. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, ташриф давомида илғор саноат корхоналари ва маҳаллалар ҳаёти билан танишиш, янги ишлаб чиқариш қувватларини ишга тушириш режалаштирилган.

Шунингдек, мамлакатда табиий газ ва электр энергиясидан оқилона фойдаланиш, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш ҳамда инфляцияни жиловлаш масалалари бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилиши кўзда тутилган.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид