Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
2030 йилгача Тошкентда мактабгача таълим ёшидаги болаларнинг 100 фоизи боғчага қамраб олинади
Йиллар кесимида қамровни – 2024 йилда 80,1, 2025 йилда 83,6, 2026 йилда 88,4, 2027 йилда 91,3, 2028 йилда 95,7, 2029 йилда 98 ҳамда 2030 йилда 100 фоизга етказиш мақсад қилинган.
2030 йилгача Тошкент шаҳрида мактабгача таълим ёшидаги болаларнинг 100 фоизи боғчаларга қамраб олинади. Бу ҳақда пойтахт ҳокимлиги маълум қилди.
2030 йилгача Тошкент шаҳрида мактабгача таълим ташкилотларига 3-7 ёшли болалар қамровини 100 фоизга етказиш кўзда тутилган. Бунинг учун 50 минг ўринли 400 дан ортиқ мактабгача таълим ташкилотлари фаолиятини йўлга қўйиш ҳамда мавжуд 240 та боғчани мукаммал таъмирлаш режалаштирилган.
Ҳозирда пойтахтда 3-7 ёшли 200 мингдан ортиқ болалардан 150 мингдан ортиғи – 77,1 фоизи мактабгача таълим ташкилотларига қамраб олинган.
Хусусан, йиллар кесимида қамровни – 2024 йилда 80,1, 2025 йилда 83,6, 2026 йилда 88,4, 2027 йилда 91,3, 2028 йилда 95,7, 2029 йилда 98 ҳамда 2030 йилда 100 фоизга етказиш мақсад қилинган.
Мавзуга оид
18:08 / 09.06.2026
Истанбулда ўзбекистонлик 6 ёшли бола трамвай остида қолиб, вафот этди
22:35 / 17.05.2026
Хитойда 11-қаватдан қулаган бола тирик қолди
15:26 / 05.05.2026
“Ҳожатхона излаб, трансформаторга кириб қолган” – Мингбулоқда ток урган бола қўлларидан айрилди
09:12 / 20.04.2026