Ўзбекистон | 07:53 / 16.08.2023
3326
1 дақиқада ўқилади

ИССВ президентнинг тадбиркорлар билан «Очиқ мулоқоти» арафасида 100 та инвестиция лойиҳасини тақдим этди

Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги (ИССВ) Ўзбекистон президентининг тадбиркорлар билан «Очиқ мулоқоти» доирасида 100 та инвестиция лойиҳасини тақдим этди.

ИССВ маълумотига кўра, лойиҳалар қуйидаги соҳаларни қамраб олади:

  • электротехника;
  • кимё;
  • машинасозлик;
  • металлургия;
  • фармацевтика;
  • автомобиль саноати;
  • тўқимачилик;
  • чарм-поябзал;
  • қишлоқ хўжалиги;
  • қурилиш материаллари.

Тадбиркорларга қулайлик яратиш мақсадида loyiha.miit.uz электрон платформаси яратилган бўлиб, унда тақдим этилган 100 та лойиҳанинг ҳар бири бўйича маълумотлар билан танишиш, қизиқтирган саволларни бериш ва энг муҳими, ариза қолдириш мумкин.

Белгиланган истиқболли лойиҳаларга қизиқиш билдирган тадбиркорларга молиявий кўмак кўрсатилади, шунингдек, инфратузилма ва ер масалаларини ҳал этишда кўмак берилади.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид