Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Байден: Украинадаги воқеалар фақатгина Европага тегишли муаммо эмас
Украинада содир бўлаётган воқеалар «фақатгина Европага тегишли муаммо эмас, Иккинчи жаҳон урушидан бери бундай босқинлар бўлмаган», деди АҚШ президенти Япония бош вазири ва Корея Республикаси президенти билан бўлиб ўтган саммитдан сўнг.
Украинадаги урушнинг оқибатлари «Европа чегараларидан анча узоққа чиқиб боради». Бу ҳақда АҚШ президенти Жо Байден маълум қилди. Унинг изоҳи 18 август, жума куни АҚШ президентининг Мэриленд штатидаги Кэмп-Дэвид қароргоҳида Япония бош вазири Фумио Кисида ва Жанубий Корея президенти Юн Сок Ёл билан уч томонлама учрашувдан сўнг берилди.
«Россия аллақачон мағлуб бўлди. У ўзининг таъкидлаган асл мақсадига эриша олмади. Бу мумкин эмас... Япония раҳбарияти урушнинг оқибатлари Европадан ҳам узоққа чиқиб боришини биринчи кунданоқ аниқ кўрсатди», - деди Байден Токионинг тўлиқ миқёсли босқинга муносабати ҳақида гапириб.
«Иккинчи жаҳон урушидан бери бундай босқин бўлмаган»
Украинада содир бўлаётган воқеалар «фақатгина Европага тегишли муаммо эмас, Иккинчи жаҳон урушидан бери бундай босқинлар бўлмаган», деб эслатди Оқ уй раҳбари.
Япония, шунингдек, «Катта еттилик» доирасида кучли етакчиликни намойиш этди ва Украинага молиявий ва ҳуманитар ёрдам, шунингдек, ноҳарбий техникалар етказиб беришга катта ҳисса қўшди», деди АҚШ раҳбари.
Кэмп-Дэвиддаги музокаралар
Шунингдек, Байден Кисида билан Киевни янада қўллаб-қувватлаш, Жануби-Хитой денгизидаги хавфсизлик масалалари бўйича ҳамкорлик, «Тайван бўғозида тинчлик ва барқарорликни сақлаш» муҳимлиги ҳамда мудофаа соҳасидаги сезиларли ютуқларни муҳокама қилди, дейилади Оқ уй хабарида. Улар, хусусан, юқори тоифадаги гипертовушли таҳдидларга қарши туриш учун махсус самолётни биргаликда ишлаб чиқиш режаларига тўхталди, дея қўшимча қилди Оқ уй.
Уч давлат раҳбарларининг аввалги юзма-юз учрашуви 21 май куни G7 саммити бўлиб ўтган Хиросима шаҳрида ўтказилганди. Кэмп-Дэвиддаги музокаралар АҚШ, Япония ва Жанубий Корея раҳбарларининг халқаро тадбирлардан ташқаридаги биринчи уч томонлама учрашувидир, дея таъкидлайди экспертлар.
Мавзуга оид
18:44 / 14.06.2026
Украина дронлари Россиянинг камида 14 регионига ҳужум қилди
10:02 / 13.06.2026
Украина армиясида кенг кўламли ислоҳотлар бошланди
23:16 / 12.06.2026
Европа Иттифоқи Украина ва Молдова аъзолиги бўйича музокараларни бошлайди
17:21 / 12.06.2026