«Одам — жумбоқ. Мен инсон жумбоғини ечишни хоҳлайман» деганди Фёдор Достoевский. Балки, шу сабаб ҳам унинг барча ҳикоялари қаҳрамонлари ночорлик исканжасида туриб, чидаб бўлмас руҳий оғриқлардан азоб чекаётган, ҳаёт мазмуни ҳақида парадоксал фикрларга тушиб қолган кишилардир. Китобхон учун бир ўқишда жуда жўндай туюладиган «Маъсума» ҳикояси ҳам аслида инсон руҳиятининг энг тубидаги чигалликлар, мураккабликлар, оғриқларига эътибор қаратишга ундайди. Асар аслида бир аёлга бағишлаб ёзилгандек, аммо у эркак туйғулари ҳақида.
Сюжет:
Ҳикоя бир неча соат олдин ўз жонига қасд қилган севган аёлининг жасади ёнида туриб қаттиқ изтиробдан фожиа сабабини излаш учун ўтмишини таҳлил қилаётган инсон кечинмалари билан бошланади. Қирқ ёшни қоралаган гаровчи ҳузурига қатнайдиганлар орасида ота-онасидан эрта айрилиб бадбахт холалари қўлида чўрилик қилиб юрган, бироқ қийинчиликларга қарамай ўзини йўқотиб қўймаган, 16 ёшли содда, беғубор Маъсума ҳам бор эди. Қизнинг бегоналар олдида ўнғайсиз ҳаракат қилиши, хижолат бўлиши, тортишмаслиги, ровий тили билан айтганда, ниҳоятда меҳрибон ва мўмин бўлиб кўриниши гаровчида муҳаббат уйғотади.
Қизнинг пул-бойликка ўч холалари бу вақтда уни эллик ёшлик баққолга узатиш тараддудида эди. «Мени ёки баққолдан биримизни танла», деб қизга шарт қўйганида қизнинг оғир танлов қаршисида тургандек ўйланиб туриши гаровчини ҳайратлантиради. Лекин аслида ўзини ҳам ўша баққолдан деярли фарқи йўқ эди. У қизнинг ожизлигидан, ҳимоясизлигидан, ночорлигидан ўз манфаатлари йўлида фойдаланишни истади. Қизга 100 сўм қалин пули эвазига уйланиб олади-да ўзида кўнгли борми-йўқми ўйлаб ўтирмай унинг покиза муҳаббатига умид қилади.
Гаровчини сирли, бепарво, қалби муз одам ролини ўйнашига мажбур қилган омил шу эди: у гаровчилигидан ва ўтмишидан уялгани учун қизнинг олдида заиф кўринмасликни истайди. Гўё гаровчининг телбадек севишга арзийдиган бетакрор яхши инсон эканлигини Маъсуманинг ўзи англаб етиши керак эди. Бироқ уни тубан кишилар ҳикояси орқали билди. Эрининг пул устига ўлигини ташлаб олиши қизга ёқмайди. Уни хасис, зиқна ва худбин инсон сифатида кўра бошлайди. Ўзи севмаган инсоннинг севиши қалбини виждон азобига солади. Маъсума алдай олмайди. Шу боис ўзини гаровчининг телба севгисидан озод этиш учун ўлимни танлайди.
Таҳлил:
Достоевскийнинг барча асарларидаги қаҳрамонлари ўзига ўзи гапирувчи, тингловчилар, ҳакам олдида ҳисоб бериш орқали ўз руҳий ҳолатини таҳлил қилаётган одамлардир. Психологик тадқиқотларда ҳам киши бошидан ўтказган воқеаларни гапириб бериш орқали муаммосидан халос бўлишини айтган.
«Маъсума» ўзи хаёлий ҳикоя бўлса-да, ёзувчи уни олий даражадаги ҳаётий ҳикоя деб атайди. Сабаби асарда инсон руҳиятининг юксак эҳтиёжи – севиш ва севилиш ҳақида сўз боради. Бу худди инсоннинг ҳавога, сувга бўлган ташналигига ўхшайди. Одам ўзини бошқа томондан кучли севилиши орқали мавжудлигини тасдиқлашга умид қилади, aйниқса, эркаклар. Бироқ гаровчи севилишга эришишнинг нотўғри йўлидан боради. Яъни кўпчилик кучли жинс вакилларидаги хатони такрорлайди. Қадимгилардан қолган бир гап бор:
















