ОАВ: Россия «ғалла битими»га муқобил вариант тайёрламоқда
Bild газетасининг ёзишича, Россия, Туркия ва Қатар иштирокида янги битим шу ҳафта охирида Будапештда тузилиши мумкин.
Россия Туркия ва Қатар билан биргаликда иқтисодий келишувни режалаштирмоқда, унга кўра, ғалла муҳтож бўлган мамлакатларга, асосан, Африка давлатларига етказиб берилади. Бу ҳақда 19 август, шанба куни Bild газетаси ўз сайтида хабар берди. У 21 июлдан 8 августгача Ташқи ишлар вазирлиги билан Россия ва Туркия элчихоналари ўртасидаги расмий ёзишмаларга таянган.
Нашрга кўра, Москва Анқарани «ғалла битими»дан чиқиш ҳақида олдиндан огоҳлантирган. Газетанинг ёзишича, янги уч томонлама келишувга кўра, Туркия ташкилотчи, Қатар эса ҳомий сифатида ҳаракат қилмоқчи.
Шу билан бирга, Туркия ташқи ишлар вазири Хоқон Фидан Россиядан ғалла Украинадан ҳам етказиб берилиши учун аввалги келишувни қайта тиклашни сўрамоқда. Анқара БМТ шафелигида ҳаракат қилишни таклиф этмоқда, деб ёзади Bild. Газетага кўра, янги келишув шу ҳафта охирида Будапештда тузилиши мумкин. Бунинг учун Татаристон раҳбари Рустам Миннихонов у ерга учиб кетди. Венгрия пойтахтига Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған ҳам келиши кутилмоқда.
Ҳозирча ёзишмаларнинг ҳақиқийлиги Ташқи ишлар вазирлиги ва дипломатик ваколатхоналар томонидан тасдиқланмаган. Улар нашр маълумотларига изоҳ бермади.
Москванинг «ғалла битими»ни бузиши
2022 йил 22 июлда имзоланган Қора денгиз дон ташаббуси БМТ, Туркия, Россия ва Украина ўртасида Украина донини Қора денгиз орқали учта порт: Черноморск, Одесса ва Южний орқали хавфсиз экспорт қилиш учун денгиз йўлакларини яратиш тўғрисидаги келишув ҳисобланган.
Битимнинг иккинчи қисмида Россия озиқ-овқат ва ўғит экспорти йўлидаги тўсиқларни олиб ташлаш назарда тутилган. Москва келишувнинг бу қисми, унинг фикрича, бажарилмаганидан бир неча бор норозилигини билдирган. 17 июлда «ғалла битими» тугаганидан кейин РФ Россияга тегишли келишув бандларига риоя қилинмагунча, унда иштирок этишдан воз кечди.
Украина 32,8 миллион тонна дон ва бошқа маҳсулотларни экспорт қилди
БМТ маълумотларига кўра, келишувлар даврида Украина 32,8 миллион тонна дон ва бошқа маҳсулотлар, асосан маккажўхори ва буғдой экспорт қилган.
16 август куни Ҳонгконг байроғи остидаги Joseph Schulte контейнер кемаси бортида озиқ-овқат билан Одесса портидан жўнаб кетди. Кема Германиянинг Bernhard Schulte Shipmanagement (BSM) компаниясига тегишли, дея хабар беради Reuters.
Мавзуга оид
21:03 / 19.11.2024
Россияда доллар йил бошидан бери биринчи марта 100 рублдан ошди
18:44 / 19.11.2024
Украина ATACMS ракеталари билан Россия ҳудудига биринчи зарбани берди
16:48 / 19.11.2024
Россияда ядровий портлашдан ҳимояловчи мобил бошпаналарни серияли ишлаб чиқариш бошланди
13:31 / 19.11.2024