31 та давлат корхонаси акциялари Иқтисодиёт ва молия вазирлигига ўтказилади
2023 йилнинг март ойида президент қарори билан Стратегик ислоҳотлар агентлигига берилган 31 та йирик давлат корхоналари, тижорат банклари ҳамда UzAssets инвестиция компаниясидаги давлат улуши яна Иқтисодиёт ва молия вазирлигига ўтказилади.
Жорий йилнинг март ойида «Давлат иштирокидаги корхоналарни ислоҳ қилиш жараёнларини жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги президент қарори қабул қилинганди.
Қарор билан 2023–2025 йилларда ислоҳ қилинадиган ва операцион самарадорлиги ошириладиган давлат иштирокидаги йирик корхоналар (31 та) рўйхати тасдиқланганди ва мазкур ташкилотларнинг акция пакетлари Стратегик ислоҳотлар агентлигига ўтказилганди.
18 август куни имзоланган «Давлат иштирокидаги корхоналар ва банкларнинг ислоҳ қилиш механизмини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги президент қарори билан мазкур 31та йирик давлат корхоналари, тижорат банклари ҳамда UzAssets инвестиция компаниясидаги давлат улуши Иқтисодиёт ва молия вазирлигига ўтказилди.
Шунингдек, Стратегик ислоҳотлар агентлигига ўтишидан олдин Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси ихтиёрида бўлган 9та банкнинг (Агробанк, Асакабанк, Ўзсаноатқурилишбанк, Халқ банки, Туронбанк, Қишлоқ қурилиш банк, Алоқабанк, Ўзмиллийбанк, Микрокредитбанк) хусусийлаштириш жараёнларини ҳам эндиликда бевосита Иқтисодиёт ва молия вазирлиги назорат қилади.
Аввалроқ, президентнинг тегишли фармони билан президент администрациянинг тузилмасига ҳам бир қатор ўзгартиришлар киритилганди.
Тавсия этамиз
Тошкентда энди автомобилни онлайн рўйхатдан ўтказиш мумкин
Ўзбекистон | 20:34 / 24.04.2025
Божхонадаги чекловлар: фуқаро божни тўлай олмаса, нима бўлади?
Ўзбекистон | 22:43 / 23.04.2025
Лондонда тинчлик музокаралари барбод бўлди
Жаҳон | 21:29 / 23.04.2025
Хитой Ойда АЭС қуриш режасини тасдиқлади
Жаҳон | 17:06 / 23.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Салласини деса, калласини олиб келадиган ижрочиларимиз бор
Ўзбекистон | 13:59
-
Очликка рўпара бўлган Ғазо, санкциялардан халос бўлишга уринаётган Сурия ва Россиянинг Қирғизистонга таҳдиди — кун дайжести
Жаҳон | 13:55
-
Украина тинчлик режаси бўйича 5 та талабини АҚШга маълум қилди
Жаҳон | 13:33
-
Apple АҚШ бозори учун iPhone ишлаб чиқаришни Ҳиндистонга кўчирмоқчи
Жаҳон | 13:32
Мавзуга оид

16:22 / 25.03.2025
«Ташаббусли бюджет»да энг кўп ғолиб бўлган лойиҳалар маълум қилинди

01:27 / 17.12.2024
Иқтисодиёт ва молия вазирига янги ўринбосарлар, Пенсия жамғармаси ва Ғазначилик хизматига раҳбарлар тайинланди

21:59 / 27.08.2024
«Ташаббусли бюджет»да овоз йиғишга мажбурлаш ҳолатлари юзасидан 39 та шикоят тушди

19:17 / 01.12.2023