«Тадбиркорлар ҳуқуқларини бузган 62 нафар мансабдорга жазо тайинланди» – бизнес-омбудсман
2022 йилнинг биринчи ярмида тадбиркорлар фаолиятига оид 89 минг 64 та текширув ўтказилган бўлса, жорий йилнинг мос даврида бу кўрсаткич 54 минг 199 тагача камайтирилган. Аввалроқ, президент интизомли тадбиркорлар 2024 йилнинг 1 январидан бошлаб барча турдаги солиқ текширувларидан озод қилинишини маълум қилганди.

Фото: Getty Images
Бугун, 21 август куни, АОКАда бизнес-омбудсман раҳбарияти ва мутасаддилари иштирокида матбуот анжумани ўтказилди. Тадбирда жорий йилнинг биринчи ярмида амалга оширилган ишлар ҳақида маълумот берилди.
62 нафар мансабдорга жазо тайинланган
2023 йилнинг дастлабки 6 ойи давомида бизнес-омбудсманга тадбиркорлардан 4414 та, «Тадбиркор виртуал офиси» ахборот портали орқали 3907 та мурожаат келиб тушган. Таҳлил асосида аниқланган қонунбузилиши ҳолатлари бўйича 19 та тақдимнома киритилган, 62 нафар мансабдор шахсга нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилган.
Бизнес-омбудсман девонида «Тадбиркор виртуал офиси» ахборот порталида очиқ мурожаатларни қабул қилиш, умумлаштириш ва назорат қилиш имконини берувчи алоҳида бўлим очилиб, 1100 қисқа рақами орқали мурожаатларни қабул қилувчи «Саll-марказ» фаолияти йўлга қўйилган.
Энг кўп мурожаат келиб тушган ҳудудлар:
- Қашқадарё вилояти – 425 та;
- Қорақалпоғистон Р. – 330 та;
- Сурхондарё вилояти – 253 та;
- Тошкент шаҳри – 251 та;
- Самарқанд вилояти – 239 та.
Мурожаатларнинг 27 фоизи банк-кредит, 14 фоизи инфратузилма, 13 фоизи ер, бино ва иншоот ажратиш, 7 фоизи солиқ, 4 фоизи мансабдор шахсларнинг хатти-ҳаракати, 3 фоизи суд ва бошқа орган ҳужжатларининг ижроси ва 32 фоизи бошқа масалаларга оид.
Текширишлар миқдори 40 фоизга камайган
2022 йил 13 сентябрда «Назорат қилувчи органлар томонидан тадбиркорлик субъектлари фаолиятида текширувлар ва профилактика тадбирларини ўтказиш тартиби тўғрисида»ги президент қарори қабул қилинганди. Қарорда тадбиркорлик субъектларининг фаолиятига асоссиз равишда аралашиш кескин равишда чекланганди.
Шу нуқтаи назардан 2023 йил январь-июнь ойлари давомида амалга оширилган текширувлар сони ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 34 минг 865 тага камайган.
Хусусан, 2022 йил январь-июнь ойларида тадбиркорлар фаолиятида жами 89 минг 64та текширув ўтказилган бўлса, жорий йилда ушбу кўрсаткич 54 минг 199 тани ташкил қилган.
Тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш борасида 1 675 та таъсир чораси қўлланган, шундан 24 млрд сўмлик 79 та даъво аризаси (шикоят), 81 та тақдимнома, 9 та огоҳнома, 32 та хулоса ва 1 474 та маъмурий баённомалардир.
Натижада, 13 миллиард сўмлик даъво тадбиркорлар фойдасига қаноатлантирилиб, 11 та қарор (ҳужжат) бекор қилинган, 113 нафар масъул шахс интизомий жавобгарликка тортилган, 37 млн сўмдан ортиқ асоссиз ҳисобланган қарздорлик бекор қилинган.
Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқий кафолатларини мустаҳкамлашга, уларни ривожлантиришни рағбатлантиришга қаратилган қонунчиликни такомиллаштириш юзасидан 25 та таклиф ишлаб чиқилиб, президент администрациясига киритилган.
Аввалроқ, Савдо-саноат палатаси ва бизнес-омбудсман соҳа вакиллари билан бирга тадбиркорларнинг очиқ-ошкора рейтингини жорий этиши хабар қилинганди.
Бунда, келгуси йил 1 январдан бошлаб рейтинги юқори корхоналар:
- барча турдаги солиқ текширувларидан озод қилинади;
- уларга қўшилган қиймат солиғининг ортиқча қисми бир кунда қайтариб берилади;
- қўшилган қиймат солиғи тўловчиси гувоҳномасини вақтинчалик тўхтатиб туриш амалиёти бекор қилинади.
Тавсия этамиз
Алонсо «Реал»да. Энди ким ўзгаради – клуб ёки мураббий?
Спорт | 11:37 / 29.05.2025
Чет эллик жангчилар, хусусан ўзбеклар Суриядан қувиладими?
Жаҳон | 21:35 / 28.05.2025
Москвада шаҳарни билишини исботлаб бермаган таксичилар жаримага тортилади
Жаҳон | 20:35 / 27.05.2025
Бозор – гўшт нархи ҳақида: “Ем-хашак қиммат, мол боқиш осон бўлмай қолди”
Ўзбекистон | 17:00 / 27.05.2025
Сўнгги янгиликлар
-
“Ғарбий Сибирни ўзбеклар бошқарган” – таҳлилчилар Россияда кўтарилган шов-шув ҳақида
Жаҳон | 22:40
-
Японияда интернет тезлиги бўйича янги жаҳон рекорди ўрнатилди
Фан-техника | 22:02
-
Қизалоқ ва Лучо: бир муҳаббат тарихи
Спорт | 21:20
-
Шавкат Мирзиёев Ҳаж зиёратидаги ўзбекистонликлардан хабар олди
Ўзбекистон | 20:31
Мавзуга оид

20:06 / 19.03.2025
Президентнинг тадбиркорлар билан учрашуви. Бизнес учун қандай ўзгаришлар бўлади?

22:58 / 30.12.2024
FT: Хитой ҳукумати бизнесменларни ҳибсга олиш тўлқинини тўхтатишга уринмоқда

15:11 / 05.11.2024
Хусусий тадбиркорлар олиб кираётган машиналар учун яна бир янги тартиб жорий қилинди

12:30 / 23.10.2024