Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тадбиркорлар фаолиятини текширишда бизнес-омбудсман билан келишиш талаб этилмаслиги маълум қилинди
Бизнес-омбудсман ижтимоий тармоқларда тадбиркорлик субъектлари фаолиятида ўтказиладиган текширувларни ўтказишда бизнес-омбудсман билан келишиш талаб этилиши ҳақида тарқалган фикрлар юзасидан изоҳ берди.
Маълум қилинишича, Президентнинг тегишли фармонига мувофиқ, 2025 йил 1 январдан бошлаб тадбиркорлик субъектлари фаолиятида ўтказиладиган барча текширувлар «Ягона давлат назорати» ахборот тизимида рўйхатга олиш орқали Бизнес-омбудсманни хабардор этиш тартибида амалга оширилади.
“Шу билан бирга, текшириладиган тадбиркорлик субъекти аниқ бўлмаган ҳолатларда, шунингдек, фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғига, жамоат хавфсизлигига, давлат манфаатларига ёки атроф-муҳитга зарар етказиш хавфининг тезкор олдини олиш ёки бартараф этиш мақсадида ўтказиладиган текширувлар текширув бошланганидан сўнг 24 соат ичида «Ягона давлат назорати» ахборот тизими орқали Бизнес-омбудсманни хабардор қилиш шарти билан амалга оширилиши белгиланган.
Бизнес-омбудсман текширувларни келишмайди, балки уларнинг қонунийлигини мониторинг қилади”, дейилади изоҳда.
Мавзуга оид
09:40 / 28.01.2026
Бизнес-омбудсман: маҳаллий ҳокимиятнинг 220 та ноқонуний қарори бекор қилинди
20:40 / 06.01.2026
Фарғонада тадбиркорларга нисбатан чиқарилган ноқонуний маъмурий қарорлар бекор қилинди
13:02 / 27.12.2025
Абдуманноп Бўриев бизнес-омбудсман лавозимига тайинланди
11:06 / 05.12.2025