Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистондан Хитойга газ экспорти камайди
Хитой томонига кўра, мамлакат 2023 йилнинг 7 ойи давомида Ўзбекистондан салкам 295 млн долларлик газ импорт қилган. Бу – ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 42 фоизга кам.
Жорий йилнинг дастлабки 7 ойи давомида Ўзбекистондан Хитойга умумий қиймати 295,3 млн долларлик табиий газ экспорт қилинган. Бу ҳақда Хитой божхона бош бошқармаси маълумотларида келтирилган.
2023 йилнинг январь-июль ойларида Хитойга газ экспорт қилиш кўрсаткичлари:
- Апрель – 40,47 млн доллар;
- Май – 78,16 млн доллар;
- Июнь –85,27 млн доллар;
- Июль – 91,39 млн доллар.
Ўтган йилнинг мос даврида Хитойга экспорт ҳажми умумий ҳисобда 505,87 млн долларни ташкил қилган. Бу жорий йилдаги кўрсаткичлардан 41,6 фоизга кўп. Қисқариш январь-март ойларида Ўзбекистон газ экспортини амалга оширмагани билан боғлиқ.
Хитойга газ қандай нархларда импорт қилиниши ҳақидаги маълумотларни ҳар иккала томон ҳам очиқламаган.
Маълумот учун, жорий йилнинг дастлабки 6 ойи давомида газ қазиб олиш ҳажми 23,56 млрд куб метрни ташкил этиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 2,51 млрд куб метр (2022 йилнинг январь-июнь ойларида 26,07 млрд куб метр бўлган) ёки 9,6 фоизга қисқарган.
Мавзуга оид
09:22
Хитой 78 миллиард туп дарахт экди, аммо энди бунинг салбий оқибатларини кўрмоқда
09:17 / 05.05.2026
Хитойда фейерверк заводида юз берган портлашда ўнлаб одамлар ҳалок бўлди
22:25 / 28.04.2026
BYD компанияси фойдаси электромобилларга бўлган талаб пасайиши туфайли икки бараварга камайди
23:23 / 27.04.2026