Ўзбекистон | 10:02 / 28.08.2023
22639
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда қаторасига учинчи кун зилзила кузатилди

Афғонистонда содир бўлган зилзила кучи Ўзбекистонда сезилди. Ўзбекистон ҳудудида ер силкиниши кучи 2-3 баллни ташкил этган.

Фото: Getty Images

ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг республика маркази хабарига кўра, бугун, 28 август куни Тошкент вақти билан соат 09:35 да Афғонистонда зилзила содир бўлди. 

Зилзила координаталари: 36,47 градус шимолий кенглик; 70,15 градус шарқий узунлик. Магнитуда М=5,4. Чуқурлик 200 км. Зилзила эпицентри Тошкентдан 539 км жануби-шарқда.

Ўзбекистон ҳудудида сезилиш кучи:

  • Сурхондарё вилоятида 3 балл, 269 км;
  • Самарқанд вилоятида 2-3 балл, 451 км;
  • Жиззах вилоятида 2-3 балл, 454 км;
  • Фарғона вилоятида 2-3 балл, 457 км;
  • Сирдарё вилоятида 2-3 балл, 463 км;
  • Қашқадарё вилоятида 2-3 балл, 466 км;
  • Андижон вилоятида 2 балл, 516 км;
  • Наманган вилоятида 2 балл, 521 км;
  • Тошкент шаҳрида 2 балл, 539 км.

Бу Ўзбекистон ҳудудида қаторасига учинчи кун кичик зилзилалар кузатилиши бўлди. 26 август куни тонгда Жиззах вилоятида 3,6 магнитудали зилзила қайд этилганди. 27 август куни Андижон вилоятида ҳам 3 балли зилзила қайд этилди. 

Мавзуга оид