Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сурия: Исроил Ҳалаб аэропортига ракета ҳужуми уюштирди
Аэропортга берилган зарба натижасида учиш-қўниш йўлаги ишдан чиққан, дея хабар қилди Суриядаги матбуот. Исроил ҳодисага изоҳ бермади.
28 август, душанбага ўтар кечаси Исроил Суриядаги Ҳалаб халқаро аэропортига ракета ҳужуми уюштирди, натижада учиш-қўниш йўлаги ишдан чиқди, деб хабар бермоқда Сурия ОАВ. Бу маълумотни Reuters агентлигига Дамашқдаги Мудофаа вазирлигидан бўлган манба тасдиқлади.
САНА давлат ахборот агентлигининг ҳарбий манбага таяниб хабар беришича, Исроил самолётлари эрталаб соат 4:30 лар атрофида Ўрта Ер денгизидан аэропортга ҳужум қилган. Қурбонлар ҳақида маълумот берилмаган.
Ҳалаб халқаро аэропорти жорий йилда бир неча марта, жумладан, март ойида икки марта зарбага учради. Ўшанда ҳам ишдан чиққанди. Исроил Ҳалаб аэропортига янги зарба берилгани ҳақидаги хабарларга изоҳ тақдим этмади.
Исроил ҳарбий-ҳаво кучлари сўнгги йилларда Сурия расмийлари назорати остидаги ҳудудлардаги нишонларга, жумладан Дамашқ ва Ҳалаб аэропортларига юзлаб ҳаво ҳужумларини амалга оширди. Шу билан бирга, Исроил деярли ҳеч қачон бундай ҳарбий амалиётлар фактларини тан олмайди ва муҳокама қилмайди.
«Ҳизбуллоҳ» тузилмаларига ҳужумлар
Кўпинча Сурия ҳарбий объектларига ёки Эронга яқин саналувчи «Ҳизбуллоҳ» тузилмаларига зарбалар берилади. Минглаб «Ҳизбуллоҳ» жангчилари кучлар мувозанатини Сурия президенти Башар Асад армияси фойдасига ўзгартириш учун Сурияда 12 йилдан бери давом этаётган фуқаролар урушига киришди.
Мавзуга оид
17:20 / 02.07.2026
Исроилнинг Туркияга босими: геноцидни яшириш учун бошқаларни айблаш сиёсати
00:14 / 29.06.2026
Исроил ҳукумати Усмонийлар империясида арманлар геноциди бўлганини тан олди
10:45 / 27.06.2026
Исроил ва Ливан АҚШ воситачилигида келишув тузди
09:17 / 20.06.2026