Трампнинг «Капитолийдаги тартибсизликлар» иши бўйича суд санаси белгиланди
Маҳкама 4 март куни бошланади. 5 март куни эса Республикачилар партиясининг праймеризлари ўтказилади.
АҚШ собиқ президенти Доналд Трампнинг ҳокимиятда қолиш учун 2020 йилги сайлов натижаларини ўзгартиришга уриниши бўйича суд маҳкамаси 2024 йил март ойида бўлиб ўтиши кутилмоқда.
Федерал судья Таня Чуткан маҳкаманинг 4 март куни бошланишини маълум қилди. Шу билан у Трампнинг суд жараёнини кейинроқ - 2026 йилда бошлаш ҳақидаги илтимосини рад этди. Махсус прокурор Жек Смит 2024 йил январь ойини таклиф қилган эди.
Америка оммавий ахборот воситаларининг қайд қилишича, илк маҳкама АҚШ Республикачилар партияси учун муҳим воқеадан бир кун олдин бўлиб ўтади: 5 март куни бир қатор штатларда праймериз ўтказилади.
Трампнинг яна бир жиноий иши бўйича суд жараёни 25 март куни Нью-Йоркда бўлиб ўтиши режалаштирилган. «Махфий ҳужжатлар» бўйича федерал тергов Флоридада 20 май куни бошланиши керак.
Махсус прокурор Смит Трампнинг 2020 йилги президентлик сайловида мағлубиятга учраганидан сўнг, ҳокимиятда қолиш учун қилган хатти-ҳаракатларини тергов қилмоқда. Хусусан, гап Трампнинг 2021 йил 6 январдаги нутқи ҳақида бормоқда, у сайлов сохталаштирилгани ҳақидаги баёнотларини бир неча бор такрорлаган. Шундан сўнг, унинг тарафдорлари Капитолийга бостириб киришган.
Сўнгги ойларда Трампга жами тўртта жиноий иш бўйича айблов эълон қилинди. Гап намойишчиларнинг Капитолийга бостириб кириши, махфий ҳужжатларнинг ноқонуний сақланиши, шунингдек, собиқ давлат раҳбарининг бизнеси билан боғлиқ қонунбузарликлар ҳақида кетмоқда. Трамп барча айбловларни рад қилмоқда.
Мавзуга оид
22:07 / 19.11.2024
АҚШ Россия ядро сиёсатининг ўзгариши муносабати билан ўз ядро доктринасини ўзгартирмайди
20:58 / 19.11.2024
Байденнинг рухсати урушнинг боришига қандай таъсир қилади?
19:09 / 19.11.2024
Трамп Москва ва Теҳроннинг иттифоқини парчалай оладими?
18:44 / 19.11.2024