Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонга ўрта масофага парвоз қилиш учун мўлжалланган янги самолёт олиб келинди
Навбатдаги Airbus A320neo Uzbekistan Airways авиакомпанияси паркини тўлдирди.
Ўрта масофага парвоз қилиш учун мўлжалланган авиалайнер узоқ муддатли лизинг асосида China Aircraft Leasing Group Holdings Limited (CALC) компаниясидан сотиб олинган. 168 ўринга мўлжалланган Airbus A320neo Куала-Лумпурдан Тошкентга Uzbekistan Airways’нинг анъанавий ливреясида етиб келди. Ҳаво кемаси миллий авиаташувчи ва CALC лизинг компанияси ўртасидаги узоқ муддатли ҳамкорликнинг бошланиши ҳисобланади.
Бугунги кунга келиб, Airbus A320neo турдаги ҳаво кемалари ўрта масофали лайнерлар орасида энг машҳур ва яхшиларидан биридир. Олдинги авлод авиалайнерларига нисбатан карбонат ангидрид чиқариш даражаси 50 фоизга камайтирилгани туфайли самолёт рақобатчилари орасида энг экологик тоза саналади.
Миллий авиакомпания янги ҳаво кемасидан Тошкент шаҳри ва вилоятлардан амалга ошириладиган авиақатновларда фойдаланишни режалаштирмоқда.
Мавзуга оид
18:11 / 20.06.2026
Трамп Қатар совға қилган 400 млн долларлик янги самолётни намойиш қилди
08:00 / 06.06.2026
Airbus 22 соатгача парвоз қила оладиган самолётни синамоқда
20:07 / 27.04.2026
Boeing дунёдаги энг катта ва қудратли икки двигателли юк самолётини тақдим этди
20:48 / 05.04.2026