Президент экологик муаммолар ва сув танқислиги ҳақида гапирди
Қурилишлар ва ишлаб чиқариш ўсиб бораётгани, лекин сувни тежаш, атроф-муҳит ифлосланишининг олдини олиш масаласини унутмаслик кераклиги, табиий ресурслардан келажак авлодни ҳам ўйлаган ҳолда оқилона фойдаланиш зарурлиги қайд этилди.
Шавкат Мирзиёев мустақиликнинг ўттиз икки йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги нутқида экология масаласига ҳам тўхталди.
«Бугун бизнинг олдимизда турган яна бир муҳим масала – экологик муаммолар ва сув танқислигидир. Тарозининг бир палласида ўсиб бораётган қурилишлар, ишлаб чиқариш, қишлоқ хўжалиги турган бўлса, иккинчи палласида ҳар биримиз учун энг зарур бўлган сувни тежаш, атроф-муҳит ифлосланишининг олдини олиш ва ер ресурсларидан оқилона фойдаланиш масаласи турибди.
Бизнинг вазифамиз – ҳар икки йўналишда ҳам мувозанатни сақлашдан иборат. Ҳеч қачон унутмаслигимиз лозимки, табиий ресурслар – бу келажак авлодларимизга ҳам тегишли бўлган бойликдир. Шу боис, улардан нафақат бугунги, балки эртанги кунимизни ҳам ўйлаб, оқилона фойдаланишимиз зарур.
Бу борада сувни, энергия ва бошқа табиий ресурсларни тежайдиган иқтисодиётга тезроқ ўтиш муҳим аҳамиятга эга. Биз учун «яшил» ва рақамли технологиялар, инновацион ишлаб чиқариш корхоналарини барпо этиш вазифаси ҳам долзарб бўлиб турибди», деди давлат раҳбари.
Мавзуга оид
13:00 / 09.11.2023
Шавкат Мирзиёев яна бир бор Ғазодаги воқеаларга муносабат билдирди
11:48 / 09.11.2023
“Дунё сиёсий архитектураси том маънода ўзгармоқда” — Шавкат Мирзиёев
18:18 / 12.09.2023
Ўзбекистон йўлларида юк машиналарига мўлжалланган тарозилар ўрнатилади
12:28 / 12.09.2023