Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
7 ойда қарийб 22 минг нафар зўравонликдан жабрланган хотин-қизларга ҳимоя ордери берилди
Хотин-қизларга нисбатан қайд этилган тазйиқ ва зўравонлик ҳолатларининг 84,7 фоизи оилаларда содир этилган.
Ўтган 7 ойда қарийб 22 минг нафар тазйиқ ва зўравонликдан жабрланган хотин-қизларга ҳимоя ордери берилди. Бу ҳақда Оила ва хотин-қизлар қўмитаси бошқарма бошлиғи Ўғилой Ўрозова маълум қилди.
Қайд этилишича, хотин-қизларга нисбатан қайд этилган тазйиқ ва зўравонлик ҳолатларининг 18 526 таси (84,7 фоизи) оилаларда содир этилган.
Ҳимоя ордери бериш натижасида 9 362 та оилани тиклашга, 11 минг 350 та оилада низоларни бартараф этишга эришилган.
Расмийлаштирилган 5495 та ҳимоя ордери бўйича маъмурий ёки жиноий жавобгарлик белгиланиб, хотин-қизларнинг бузилган ҳуқуқлари тикланган.
Мавзуга оид
16:20 / 29.04.2026
Деновда «Шакки» лақабли зўравон бир йигитни уриб ўлдиргани айтилмоқда
17:40 / 25.04.2026
Самарқандда васий аёл қизалоқларга зўравонлик қилди
11:32 / 20.04.2026
Вояга етмаганлар хавфсизлигига доир янги ҳуқуқий нормалар жорий этилди
16:19 / 10.04.2026