Жаҳон | 10:14 / 06.09.2023
2972
1 дақиқада ўқилади

Полша Мудофаа вазирлиги 1,7 мингта разведкачи-дронларни сотиб олади

Шартномалар логистика ва УУА операторлари учун ўқув пакетларини ўз ичига олади.

Полша Миллий мудофаа вазирлиги 1,7 мингта разведкачи учувчисиз учиш аппарати сотиб олади, деб хабар берди идора матбуот хизмати.

«5 сентябр куни Кельц шаҳрида бўлиб ўтган 31-Халқаро мудофаа саноати кўргазмасида миллий мудофаа вазири Мариуш Блашчак Полша Республикаси президенти Анжей Дуда иштирокида FlyEye кичик учувчисиз авиация тизимларини етказиб бериш бўйича ҳадли келишувни тасдиқлади», -  дейилади хабарда.

Аниқлик киритилишича, қурол агентлиги ва ишлаб чиқарувчи WB Electronics S.A. ўртасида тузилган шартнома «2035 йил охиригача амал қилади, унинг доирасида кейинги ижро шартномалари бўйича энг сўнгги версиядаги 1,7 мингга яқин учувчисиз учиш аппаратларини сотиб олиш кўзда тутилган». 

Шартномалар логистика ва УУА операторлари учун ўқув пакетларини ўз ичига олади.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид