Қирғизистон «паспорт мафияси» бартараф этилганини эълон қилди
Энди мамлакат паспортларни ўз ҳудудида чоп этади.
Қирғизистон ўз тарихида биринчи марта миллий паспортларини чоп эта бошлади. Шу мақсадда «Учқун» давлат босмахонасига замонавий ускуналар ўрнатилди. Бу ҳақда 5 сентябр куни мамлакат президенти матбуот котиби Эрбол Султонбоев маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, аввал Қирғизистон паспорти хорижда чоп этилган, бу эса ҳар хил қинғирликларга йўл очган.
«Бу виждонсиз амалдорлар ва ҳатто жиноий дунё етакчилари бойишининг бир усули эди. Баъзида чет элда Қирғизистоннинг қалбаки паспортлари тарқалган ва уларнинг ишлаб чиқарилган жойини аниқлаш имкони бўлмаган», деди Султонбоев.
Унинг таъкидлашича, «мамлакат расмийлари «паспорт мафияси»ни бир йил ичида бартараф қилди ва бунга амалдаги президент Садир Жапаров сайъ-ҳаракатлари билан эришилди».
Султонбоев сўзларига кўра, Қирғизистон ҳар йили ўртача ҳисобда чет элдан бир ярим миллионгача ID-карта ва фуқаролик паспортига буюртма берган.
«Ҳимоя бўйича бизнинг паспортларимиз дунёнинг энг илғор ўнта давлати билан тенг бўлади. Шу боис Қирғизистон паспортларини аввалги даражада сохталаштириш имкони бўлмайди», деди Султонбоев.
Қирғизистон 2024 йилдан миллий валютасини ҳам ўз ҳудудида чоп этишни режалаштирмоқда.
Мавзуга оид
17:30 / 14.11.2024
Қирғизистон Иссиқкўлни сақлаб қолиш учун қўшниларга камроқ сув бериши мумкин
22:01 / 12.11.2024
Қирғизистонда ҳокимиятни эгаллашга тайёргарлик кўрган етти киши қўлга олинди
16:44 / 11.11.2024
Саудия тараққиёт жамғармаси Қирғизистонда 38 та мактаб қуриб беради
17:21 / 06.11.2024