Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россиянинг «Победа» авиакомпанияси Ўзбекистонга янги қатновларни йўлга қўяди
Самарқанд Россиянинг иккита шаҳри билан ҳаво йўли орқали боғланади.
Россиянинг «Победа» авиакомпанияси Ўзбекистонга янги йўналишларда мунтазам авиақатновларни амалга ошириш учун рухсатнома олди.
«Ўзавиация» агентлиги томонидан 2023 йил 6 сентябр куни «Победа» авиакомпаниясига Екатеринбург–Самарқанд–Екатеринбург ва Новосибирск–Самарқанд–Новосибирск йўналишларида мунтазам парвозларни амалга ошириш учун рухсатнома берилди.
2023 йил март ойида «Победа» авиакомпанияси Москва–Самарқанд–Москва йўналиши бўйича қатновларни йўлга қўйган эди. Парвозлар ҳафтасига икки марта амалга оширилмоқда.
«Победа» - Россиянинг лоукостер (арзон нархли) авиакомпанияси бўлиб, «Аэрофлот-Россия» таркибига киради. Қароргоҳи Внуково (Москва) аэропортида жойлашган.
Мавзуга оид
18:11 / 12.06.2026
Uzbekistan Airways ёнилғи танқислиги туфайли Ўзбекистондан Россияга айрим парвозларни қисқартиради
08:32 / 03.06.2026
Ҳонгконгдан Ўзбекистонга янги ҳаво йўналиши очилиши мумкин
20:26 / 29.05.2026
Хитойнинг Spring Airlines авиакомпанияси Ўзбекистонга парвозларни йўлга қўйиши мумкин
07:00 / 24.05.2026