Жаҳон | 10:55 / 08.09.2023
2840
1 дақиқада ўқилади

АҚШ Украинага 600 миллион долларлик ҳарбий ёрдам юборади

Мудофаа вазирлиги Украина хавфсизлигига кўмаклашиш ташаббуси (USAI) орқали янги ёрдам пакетини ажратмоқда, деб хабар берди Пентагон.

Фото: Reuters

Америка Қўшма Штатлари Украинага 600 миллион долларлик ёрдам пакетини тақдим этади, унга Украина ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимини таъминлаш учун жиҳозлар ҳамда артиллерия снарядлари киради. Бу ҳақда Пентагон матбуот котиби ўринбосари Сабрина Сингх пайшанба куни маълум қилди.

«Бугунги кунда Мудофаа вазирлиги Украинанинг жанг майдонидаги эҳтиёжларини қондириш учун Украина хавфсизлигига кўмаклашиш ташаббуси (USAI) орқали янги ёрдам пакетини тақдим этмоқда. Ушбу 600 миллион долларлик ёрдам пакети Украина ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимини мустаҳкамлаш учун ускуналар, артиллерия снарядлари ва бошқа нарсаларни ўз ичига олади», - деди у брифингда.

Пентагон пресс-релизига кўра, ёрдам пакетига HIMARS ялпи ўт очиш реактив тизимлари учун ўқ-дорилар, 105 миллиметрли артиллерия снарядлари, электрон уруш ва унга қарши ускуналар, тўсиқлар ва миналардан тозалаш қуроллари ҳамда Украина ҳарбийларини ўқитиш учун ускуналар киради. 

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид