Россия «НАТО инфратузилмаси кириб бориши» туфайли ОТО минтақаси ҳарбийлашаётганини билдирди
Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров 18-Шарқий Осиё саммитида иштирок этди.
Россия Шарқий Осиё саммитида (ШОС) НАТО инфратузилмасининг кириб бориши туфайли Осиё-Тинч океани минтақасини (ОТО) ҳарбийлаштириш хавфи ҳақида таъкидлади.
Бу ҳақда Россия Федерацияси Ташқи ишлар вазирлигининг 7 сентябр куни идора сайтида эълон қилинган хабарида айтилади.
Вазирликнинг қайд этишича, Осиё-Тинч океани минтақаси кун тартибининг асосий масалалари бўйича фикр алмашиш чоғида ҳамкорларга Россиянинг минтақада тенг ва ажралмас хавфсизлик архитектурасини мустаҳкамлаш ва уни ривожлантиришнинг юқори динамикасини таъминлашни қўллаб-қувватлаш борасидаги изчил позицияси ҳақида маълумот берилган.
«АСЕАН координаталари тизимида фаолият юритувчи кўп томонлама ҳамкорлик механизмларини қўллаб-қувватлаш муҳимлиги, сиёсийлаштирилмаган конструктив мулоқот ва консенсус, ўзаро ҳурмат ва манфаатларни ҳисобга олиш тамойилларига асосланган конструктив ҳамкорлик таъкидланди», — дейилади хабарда.
Ташқи ишлар вазирлигининг таъкидлашича, «Ғарб томонидан яратилган тийиб туриш блок механизмларига таяниб, қарама-қаршилик лойиҳасини илгари сурган ҳолда НАТО кучлари ва инфратузилмасининг ушбу минтақага кириб бориши фонида Шарқий Осиёни ҳарбийлаштириш хавфига алоҳида эътибор қаратилди». АУКУС лойиҳаси бу минтақада ядровий компонентга эга ҳарбий-стратегик комплексни жойлаштиришни таъминлаши айтилган.
Бундан ташқари, идора ШОС доирасида амалий ишларни, жумладан, эпидемик таҳдидларга жавоб бериш, туризм индустриясини ривожлантириш ва Осиё-Тинч океани минтақасидаги ташкилотлар ўртасида барқарор алоқаларни ўрнатиш бўйича Россия ташаббусларини амалга ошириш муҳимлигини таъкидлади.
«Россия томони ижобий ҳамкорлик руҳида фаолият юритувчи кўп томонлама механизмлар салоҳиятини бирлаштириш, шу жумладан АСЕАНнинг ШҲТ ва ЕОИИ билан конструктив ҳамкорлигини кучайтириш орқали минтақада давлатлараро алоқалар мустаҳкам асосини шакллантиришга эътиборини яна бир бор тасдиқлади», деб хулоса қилди Ташқи ишлар вазирлиги.
Айни дамда Россия Ташқи ишлар вазирлиги раҳбари Бангладеш Халқ Республикасига илк ташрифи билан келган.
Мавзуга оид
21:03
Россияда доллар йил бошидан бери биринчи марта 100 рублдан ошди
18:44
Украина ATACMS ракеталари билан Россия ҳудудига биринчи зарбани берди
16:48
Россияда ядровий портлашдан ҳимояловчи мобил бошпаналарни серияли ишлаб чиқариш бошланди
13:31