Жаҳон | 20:04 / 09.09.2023
18354
4 дақиқада ўқилади

Кривий Риҳга ракета зарбаси ва фронт яқинида кунгабоқар ўрими. Уруш суратлари

Украинада урушнинг 562-куни ўтди. Асосий суратлар

  • Кривий Риҳда россияликлар ракетаси полиция биносига келиб тушди. 74 киши яраланган, жумладан тўққиз полициячи. Бир киши ҳалок бўлган.
  • Журналистлар аниқлашича, Россия Украина билан урушга кубаликларни ёппасига ёллаган. Куба ҳукумати текширув ишлари олиб бормоқда. Иш доирасида 17 киши ҳибсга олинган. Россия томони изоҳ бермаяпти.
  • Володимир Зеленский «Вагнер» ХҲК асосчиси Евгений Пригожинни Владимир Путин «ўлдиргани» ҳақида айтди. Украина президенти қандай асосга кўра бундай хулосага келганига аниқлик киритмаган.
  • Херсон областида россияликлар авиабомбаси портлаши оқибатида тинч аҳоли вакилларидан уч киши ҳалок бўлди. Суми шаҳри ўққа тутилиши оқибатида тўрт киши яраланган. Запорижжяда — бир ярадор.
  • РФ қўшини ҳафта давомида бешинчи бор Одесса областига дронлар билан ҳужум қилди. Вайронгарчиликлар ва жабрланганлар ҳақида маълумот йўқ.

Кун кадри. Запорижжя областидаги уй ҳовлисида танк гусеницаси

Pierre Crom / Getty Images

Кривий Риҳга зарба

Володимир Зеленский туғилган шаҳар — Днипропетровск областининг Кривий Риҳ шаҳрида — россияликлар ракетаси полиция биносига келиб тушди. Сўнгги маълумотларга кўра, 74 киши яраланган, бир полициячи ҳалок бўлган. Жабрланганларнинг тўққиз нафари — полициячилар, улардан уч нафари харобалар остидан чиқариб олинган.

Қутқарувчилар ва полициячилар россияликлар ракета зарбасидан кейин харобалар остида қолиб кетган кишини чиқариб олмоқда
Украина ФВДХ / Reuters / Scanpix / LETA
Кривий Риҳга йўлланган ракета келиб тушган жой
Украина ФВДХ / Reuters / Scanpix / LETA
Қутқарувчилар ва полициячилар харобалар остидан ярадорни олиб чиқмоқда
Украина ФВДХ / Reuters / Scanpix / LETA
Россияликлар зарбасидан кейин ишга киришган ўт ўчирувчилар
Украина ФВДХ / Reuters / Scanpix / LETA
Россияликлар ракета зарбаси оқибатида шикастланган полиция автомобиллари
Украина ФВДХ / Reuters / Scanpix / LETA

Донбассдаги Блаҳодатне қишлоғида ҳалок бўлган россиялик аскарлар жасадларини йиғаётган украин аскарлари 

Oleksandr Ratushniak / Reuters / Scanpix / LETA

Фронт бўйидаги Гуляйполедаги кундалик ҳаёт 

Гуляйполе аҳолиси вакиллари бомбапанагоҳда телевизор томоша қилмоқда. Гуляйполе — Запорижжя областининг Украина назоратидаги қисмида, област маркази Запорижжядан юз километр масофадаги шаҳар. Бу шаҳар уруш бошидан буён мунтазам равишда ўққа тутиб келинади
Pierre Crom / Getty Images
Сартарошхонада иш жараёни
Pierre Crom / Getty Images
Бомбардимон қилинган маъмурий бино яқинидаги ёниб кетган техника қолдиқлари
Pierre Crom / Getty Images
Офталмолог Виктор Гуляйполедаги ҳоспитал ертўласида яшаб келмоқда
Pierre Crom / Getty Images
Украиналик аскар олдинги чизиқдаги дала ошхонасида қуролдошлари учун таом тайёрламоқда. Гуляйполе фронт чизиғидан бир неча километр масофада жойлашган
Pierre Crom / Getty Images

Фронтнинг турли чеккаларидан суратлар

Запорижжя областида кунгабоқар йиғими

Запорижжя яқинидаги кунгабоқар даласида портламай қолган ракета
Pierre Crom / Getty Images
Pierre Crom / Getty Images
Ёнаётган автоцистерна, унга дрон келиб урилган
Pierre Crom / Getty Images
Азиз Қаршиев
Муаллиф Азиз Қаршиев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид