Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири АҚШга ташриф буюрди
Ташриф доирасида ахборот-коммуникация соҳасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлашга қаратилган Ўзбекистон-Aмерика IТ-ассоциацияси TechBridge лойиҳасига старт берилди.
Фото: ТИВ
3-7 сентябрь кунлари Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов бошчилигидаги делегация ташриф билан АҚШда бўлди.
ТИВ ахборотига кўра, Ўзбекистон ташқи ишлар вазири АҚШ президентининг махсус ёрдамчиси Николас Берлинер, Нью-Йорк мэри Эрик Адамс, АҚШ Сенатининг Ички хавфсизлик ва ҳукумат ишлари бўйича қўмитаси раиси Гари Питерс, Жаҳон банки вице-президенти Антонелла Бассани ҳамда АҚШнинг бир қатор етакчи компаниялари раҳбарлари билан алоҳида учрашувлар ўтказди.
Музокаралар чоғида турли йўналишларда икки томонлама ҳамкорликни мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилинди. Савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорликни фаоллаштиришга алоҳида эътибор қаратилди.

Ташриф доирасида ахборот-коммуникация соҳасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлашга қаратилган Ўзбекистон-Aмерика IТ-ассоциацияси TechBridge лойиҳасига старт берилди.

Ўзбекистон делегацияси АҚШ Конгресси кутубхонаси биносида давлат мустақиллигининг 32 йиллигига бағишланган тантанали тадбирда ҳам иштирок этди.

Мавзуга оид
10:19 / 09.05.2026
АҚШ Венесуэладан бойитилган уран захираларини олиб чиқди
07:43 / 09.05.2026
Трамп Россия ва Украина ўртасида уч кунлик сулҳни эълон қилди
21:36 / 08.05.2026
Пентагон НУЖ ҳақидаги ҳужжатларнинг биринчи қисмини эълон қилди
11:29 / 08.05.2026