Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тадбиркорларга айрим солиқ ҳуқуқбузарликлари учун молиявий санкциялар фақат суд тартибида қўлланади
1 октябрдан тадбиркорлик субъектларига миқдори 10 млн сўмдан юқори бўлган солиққа оид ҳуқуқбузарликлар учун, агар тадбиркор ҳуқуқбузарликни инкор этса, молиявий санкциялар фақатгина суд тартибида қўлланади.
Президент “Ўзбекистон – 2030” стратегиясини 2023 йилда сифатли ва ўз вақтида амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорни имзолади.
2023 йил 1 октябрдан бошлаб тадбиркорлик субъектларига миқдори 10 миллион сўмдан юқори бўлган солиққа оид ҳуқуқбузарликлар учун, агар тадбиркорлик субъекти ҳуқуқбузарликни инкор этса, молиявий санкцияларни фақатгина суд тартибида қўллаш амалиёти йўлга қўйилади.
2024 йил 1 январдан бошлаб қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштирувчиларга ҳосилни суғурталашда суғурта мукофотининг 50 фоизи миқдорида субсидия бериш тартиби жорий этилади.
“Изланиш ва ривожланиш” (R&D) марказлари учун улар ташкил этилган кундан бошлаб 3 йил муддатга мол-мулк солиғи ва ер солиғи бўйича ҳисобланган сумма миқдорининг 1 фоизини тўлаш, уларнинг ходимлари учун ижтимоий солиқ ставкасини 1 фоиз миқдорида ҳисоблаш тартиби жорий этилади.
Давлат улуши 50 фоиздан юқори бўлган ташкилотлар томонидан ҳар йили амалга ошириладиган инвестиция лойиҳалари қийматининг камида 5 фоизини облигациялар чиқариш орқали молиялаштириш тартиби жорий этилади.
Мавзуга оид
10:00 / 29.03.2026
Лихачёв айтган триллионлар ва бюджет гарданидаги футбол — ҳафта дайжести
21:40 / 28.03.2026
Чуст тумани бош солиқ инспекторига нисбатан жиноят иши қўзғатилди
21:00 / 28.03.2026
Наманганда эксперимент учун электр абонентлари ва солиқ тўловчилар бир-бирига боғлаб чиқилди
15:12 / 28.03.2026