Россия Давлат думаси депутати Евгений Фёдоров постсовет давлатларининг СССР таркибидан ажралиб чиқиши ноқонуний бўлгани ҳақида фейк иддао билдириб, эртами-кечми Россия ва улар ўртасида низо ёки уруш келиб чиқишини башорат қилди.

“Фан назарияси нуқтайи-назаридан, совет иттифоқи таркибидан ноқонуний чиққан барча республикалар эртами-кечми Россия билан низолашади ёки урушади. Бу – назария масаласи. Айримлари ҳозир эмас: масалан, Беларус. Айримлари – Грузия, Украина аллақачон урушиб бўлди. Бу Арманистонга ҳам тўла-тўкис равишда тегишли”, – деди Фёдоров.

Унга кўра, Россия халқаро ҳуқуққа ва СССР қонунларига мурожаат қилган ҳолда, собиқ совет республикалари билан дипломатик мулоқотлар орқали ҳарбий низоларнинг олдини олиши мумкин.

“Яъни халқаро ҳуқуқ ва совет иттифоқи қонунларини ҳисобга олган ҳолда, улар билан ҳозирги статуслари бўйича қайтадан келишувга эришамиз. Масалан, 1991 йилда бузилган 14/09-сонли қонун”, – деди россиялик депутат.

Евгений Фёдоровнинг баёнотига Ўзбекистон Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси спикерининг икки ўринбосари ва “Юксалиш” ҳаракати раиси жавоб қайтарди.

“Миллий тикланиш” партияси раиси Алишер Қодировнинг фикрича, россиялик сиёсатчиларнинг бундай ёндашувлари “Россиянинг бошига етади”.

“Россиянинг бошига одатдагидек ўзининг аҳмоқлари етади, шекилли…

Бундан биз фойда кўрамизми, йўқми, вақт кўрсатади.

Ёнғинга қарши чоралар кўриб, совуққонлик билан кузатамиз…” – деди Қодиров.

Парламент қуйи палатаси спикерининг яна бир ўринбосари Одилжон Тожиев Фёдоровнинг баёнотини “ғоят оригинал” деб таърифлади.

“Халқ вакили ўзини геосиёсатнинг етук мутахассиси сифатида кўрсатиб, ҳар хил ҳеч кимга номаълум “назариялар”ни келтирибди.

Унинг айтишича, совет иттифоқини барча республикалар ноқонуний тарк этган, аллақандай 14/09-сонли қонунни бузган ҳолда. Афтидан, Фёдоров Конституция барча қонунлардан устун эканлигини тушунмайди. Модомики, СССР Конституциясининг 72-моддасида шундай дейилган эди: “Ҳар бир иттифоқ республикаси СССРдан эркин чиқиш ҳуқуқини сақлаб қолади”,