Ўзбекистон | 07:53 / 14.09.2023
6756
2 дақиқада ўқилади

28 мингдан зиёд ўзбекистонлик чет давлатларда манзилли ишга жойлаштирилди 

Бугунги кунда Германия, Исроил, Япония, Финландия, Туркия, Россия, Латвия, Литва, Болгария, Полша каби давлатларда тиббиёт, ҳайдовчилик, қурилиш, ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш соҳаларида бўш иш ўринлари таклиф этилмоқда.

Фото: Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги

Жорий йилнинг ўтган даврида 28 мингдан зиёд ўзбекистонлик чет давлатларда манзилли ишларга жойлаштирилган. Бу ҳақда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ахборот хизмати раҳбари Ортиқхўжа Норов маълум қилди.

Меҳнат миграцияси географиясини кенгайтириш мақсадида 10 та хорижий давлатнинг 74 та ваколатли ташкилот ва салоҳиятли иш берувчилари билан ҳамкорлик келишувлари имзоланди. 

Йил бошидан иқтисодиёти ривожланган давлатлар билан ўтказилган музокаралар натижасида 100 мингга яқин бўш иш ўрни аниқланиб, улардан 20 мингга яқин бўш иш ўринларига талабномалар олинган.

Бугунги кунда Германия, Исроил, Япония, Финландия, Туркия, Россия, Латвия, Литва, Болгария, Полша каби давлатларда тиббиёт, ҳайдовчилик, қурилиш, ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш соҳаларида бўш иш ўринлари таклиф этилмоқда.

Иқтисодиёти ривожланган давлатларда аниқланган бўш иш ўринлари бўйича чет тиллари, хусусан, немис, инглиз, иврит ва япон тилларини биладиган ва касбий малакага эга бўлган фуқаролар мурожаат қилиши мумкин.

Мавзуга оид