Ўзбекистон | 07:32 / 14.09.2023
2362
1 дақиқада ўқилади

Мактабгача таълим ташкилотлари 100 фоиз тоза ичимлик суви билан таъминланади

“Ўзбекистон – 2030” стратегиясига кўра, мактабгача таълим ташкилотларида замонавий санитария-гигиена инфратузилмаси ҳам барпо этилади.

Фото: Sputnik / Виталий Аньков

2023-2030 йилларда болаларни мактабгача таълим ва тайёрлов гуруҳлари билан қамраб олиш даражаси 100 фоизга етказилади. Бунинг учун 2 мингта янги боғча бунёд этилади.

“Ўзбекистон – 2030” стратегиясига кўра, мактабгача таълим ташкилотлари 100 фоиз тоза ичимлик суви ва замонавий санитария-гигиена инфратузилмаси билан таъминланади. Умумий ўрта таълим тизимида “Таълим учун қулай муҳит” дастури амалга оширилади. 2023-2024-ўқув йилидан бошлаб ҳар йили 500 минг янги қувватлар ташкил этилиб, ўқув ўринлари сони 7,5 миллионга етказилади.

Ёшларни олий таълим билан қамраб олиш даражаси камида 50 фоизга етказилиб, давлат гранти асосидаги қабул параметрлари 2 баробарга оширилади.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид