Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон монетар олтин захиралари бўйича Марказий Осиёда етакчи
Минтақа давлатларининг олтин захиралари таққосланди.
Фото: Getty Images
2023 йил июль ойи ҳолатига кўра, Ўзбекистоннинг монетар олтин захиралари 377,2 тоннани ташкил этди. Бу ҳақда Goldomania ихтисослашган порталида маълумотлар келтирилган. Бу Марказий Осиё давлатлари орасида энг юқори кўрсаткич.
Қозоғистоннинг олтин захиралари 313,5 тоннадан ортиқ, Қирғизистонники эса 16,7 тоннага яқин. Тожикистон бу борада энг паст кўрсаткичга эга – атиги 7,42 тонна. Туркманистон бўйича маълумотлар йўқ.
«Славян учбурчаги» деб номланувчи давлатлар орасида Россия энг кўп олтин захирасига эга - 2,3 минг тоннадан ортиқ. Беларусда 53,6 тонна ва Украинада 27 тонна олтин захиралари бор.
Олтин захиралари бўйича дунё етакчилари - АҚШ (8,1 минг тонна), Германия (3,4 минг тонна), Италия (2,5 минг тонна), Франция (2,4 минг тонна), Россия (2,3 минг тонна) ва Хитой (2,1 минг тонна) ҳисобланади.
Дунё мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар захираларида сақланаётган монетар олтиннинг умумий ҳажми 35 минг тоннадан ортиқ.
Монетар олтин — танга, қуйма ёки пластинка кўринишидаги металл бўлиб, софлиги 995 дан 1000 гача бўлиши шарт. Қуйма олтин Good Delivery халқаро стандартларига мос келиши лозим.
Мавзуга оид
19:32 / 28.04.2026
Россия Марказий Осиёдаги ташқи ҳарбий иштирокка қарши чиқди
15:28 / 25.04.2026
Компенсация талаби, ҳаво ифлослиги ва эриётган музликлар. МО етакчилари эко-саммитда нималарни гапирди?
13:52 / 23.04.2026
Охирги ўн йилликларда Марказий Осиё музликлар ҳажмининг 30 фоизигача қисмини йўқотди ва бу жараён тезлашяпти – Азиз Абдуҳакимов
11:44 / 23.04.2026