Шавкат Мирзиёев АҚШ бизнесининг Ўзбекистондаги фаолиятини кенгайтириш режаларини муҳокама қилди
Шавкат Мирзиёев ва Америка-Ўзбекистон савдо палатаси раиси Кэролин Лэмм қўшма лойиҳаларни амалга ошириш бўйича “йўл харита”ларини қабул қилишга келишиб олди.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев АҚШга амалий ташрифи доирасида 18 сентябр куни Америка-Ўзбекистон савдо палатаси раиси Кэролин Лэмм билан учрашув ўтказди.
Тадбирда GE HealthCare, Oppenheimer, Cerberus, CNH ва Cintana корпорациялари раҳбарлари ҳам иштирок этди.
Ўзбекистон етакчиси учрашув иштирокчиларини Америка-Ўзбекистон савдо палатаси ташкил этилганининг 30 йиллиги билан табриклаб, ушбу тузилма икки томонлама савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорликни кенгайтиришда муҳим ўрин тутишини таъкидлади.
Жорий йил 15 сентябр куни Вашингтон шаҳрида АҚШнинг 250 дан ортиқ компания ва банклари вакиллари иштирокида ўтган қўшма бизнес форумининг самарали якунлари қайд этилди.
Палата раиси Кэролин Лэмм давлат раҳбарига Америка бизнесининг мамлакатга қизиқиши ва ишончи ошишига хизмат қилаётган ортга қайтмас ислоҳотлар дастурини амалга оширишдаги сиёсий етакчилиги учун миннатдорлик билдирди. Кейинги бир неча йилда палата таркибига АҚШнинг йирик компаниялари киргани, уларнинг умумий сони 50 тага етгани таъкидланди.
Учрашувда АҚШ бизнесининг мамлакатдаги фаолиятини кенгайтириш борасидаги аниқ режалари муҳокама қилинди.
Учрашув якунида қўшма лойиҳаларни амалга ошириш бўйича “йўл харита”ларини қабул қилишга келишиб олинди.
Мавзуга оид
21:54 / 18.11.2024
Трамп ноқонуний мигрантларни оммавий депортация қилиш режаси борлигини тасдиқлади
21:08 / 18.11.2024
Оқ уй Украинага АҚШ қуроллари билан Россияга зарба йўллашга рухсат берилганини тасдиқламади
20:14 / 18.11.2024
Украина ATACMS билан Россия ҳудудларига зарба бериши мумкин. Бу нимани ўзгартиради?
17:22 / 17.11.2024