Жаҳон | 00:04 / 19.09.2023
7284
2 дақиқада ўқилади

Европа Иттифоқи Россия олмосига қарши санкциялар жорий қилиши мумкин

Европа Иттифоқи октябр ойида Россияга қарши 12-санкция пакетини тақдим этади.

Фото: The New York Times

Октябр ойида Европа Иттифоқининг Россияга қарши санкциялари янги пакети тақдим этилади, деб ёзди Bloomberg ўз манбаларига таяниб. 

Агентлик маълумотларига кўра, санкцияларнинг 12-тўплами Россиядан олмос импорт қилишни тақиқлаш, суюлтирилган газ экспортига  чекловлар, шунингдек, Россия IT-соҳаси маҳсулотларини ўз ичига олиши мумкин. 

Бундан ташқари, нашр манбаларининг таъкидлашича, янги пакетнинг бир қисми сифатида Россия Марказий банкининг музлатилган активларидан Украинага ёрдам бериш учун фойдаланиш режаси тақдим этилиши мумкин. 

Bloomberg таъкидлаганидек, баъзи давлатлар, жумладан Полша ва Болтиқбўйи мамлакатлари ҳам Россия ядро секторини чеклашга чақирмоқда. Аммо, деб ёзди агентлик, бундай чекловлар жорий этилиши даргумон, чунки ЕИ аъзоларидан жуда кўпи уларга қарши. 

Бундан ташқари, янги санкциялар пакети, эҳтимол, БАА ва Туркия каби учинчи давлатлар орқали санкцияларни четлаб ўтишни чеклаш бўйича кейинги қадамларни ўз ичига олади.

Европа Иттифоқи 2023 йил июн ойида Россияга қарши ўн биринчи санкциялар пакетини қабул қилди. У илгариги чекловларни четлаб ўтишга қарши курашишга қаратилган бир қатор савдо ва логистика чораларини ўз ичига олди. Хусусан, Европа Иттифоқи кейинчалик Россия орқали ҳарбий мақсадларда ишлатилиши мумкин бўлган товарлар ва технологияларнинг транзитини бутунлай тақиқлаган эди.

Мавзуга оид

Эълонлар

"Ўзбекинвест" компанияси томонидан "Яшил макон" умуммиллий дастури доирасида Қибрай туманида боғ яратилди

Iteca Exhibitions: 2024-йилда Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиши ва халқаро эътирофи драйвери

BI GROUPʼдан 25% гача чегирма билан бизнес класс хонадонлар

Орзуни амалга ошириш фурсати етди: саёҳат учун муносиб маскан

Янгиланган Open билан харидлар янада қулайроқ!

Synergy PharmCo Gricar Chemical SRL Италия фармацевтика заводи билан ҳамкорликни мустаҳкамламоқда