Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз кексаларнинг сони 18 минг 417 нафарга етган
Ўзбекистонда пенсия ёшидаги аҳоли сони 4 млн 82,2 минг кишини ташкил этади. Шундан 2 млн 587,8 минг нафари аёллар(63,4 фоиз), 1 млн 494,4 млн нафари(36,6 фоиз) эркаклар.
Фото: Getty Images
Ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз кексаларнинг сони 18 минг 417 нафарга етган. Бу ҳақда Ижтимоий ҳимоя милиий агентлиги ахборот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, бугунги кунда пенсия ёшидаги аҳоли сони 4 млн 82,2 минг кишини ташкил этади. Шундан 2 млн 587,8 минг нафари аёллар(63,4 фоиз), 1 млн 494,4 млн нафари(36,6 фоиз) эркаклар.

Ўзгалар парваришига муҳтож бўлган кексалар сони пенсия ёшидаги умумий кексакар сонига нисбатан олинганда энг юқори кўрсаткич Наманган(1,1 фоиз), Андижон(0,7 фоиз), Сурхондарё(0,7 фоиз) вилоятлари ва Қорақалпоғистон Республикасида(0,7 фоиз) кузатилган.
“Тизимдаги энг катта муаммолардан бири бу ёлғиз кексалар бўйича аниқ маълумотларнинг йўқлиги бўлиб қолмоқда. Турли идоралар томонидан юритиладиган маълумотлар базаси ўртасида номутаносибликлар мавжуд бўлиб, базаларга маълумотлар нотўғри киритилиши ҳолатлари ҳам учраб туради”, дейилади агентлик хабарида.
Аввалроқ, жорий йил якунигача пенсиялар миқдорини инфлация даражасидан кам бўлмаган миқдорда, жами 14 фоизга ошириш режалаштирилгани хабар берилганди.
Мавзуга оид
15:26 / 27.12.2025
Ягона миллий ижтимоий ҳимоя: оилалар 3 тоифага ажратилади
08:38 / 25.12.2025
Ижтимоий хавфли аҳволдаги болалар белгиланган таълим муассасасига имтиҳонсиз қабул қилинади
19:51 / 24.12.2025
Зўравонликдан жабрланган болалар учун профессионал тутинган оила хизмати йўлга қўйилади
21:24 / 17.12.2025