Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон тижорат банклари Россиядаги валюта савдоларида иштирок этиши мумкин бўлади
Бу ҳақдаги Россия ҳукумати қарори миллий валюталарини тўғридан-тўғри конвертация қилиш механизми самарадорлигини оширишга қаратилган.
Ўзбекистон тижорат банклари Россиядаги валюта савдоларида иштирок этиши мумкин бўлади. Россия ҳукумати валюта савдосида иштирок этиши мумкин бўлган хорижий давлатлар рўйхатини тасдиқлади.
«Хорижий кредит ташкилотлари, ҳамда, дўстона ва нейтрал давлатларнинг брокерларига Россия валюта бозорида, шунингдек, молиявий инструментлар бозорида савдо қилишга рухсат берилади», дейилади хабарда.
Рўйхатга 30 дан ортиқ давлат киритилган: Озарбойжон, Арманистон, Беларус, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон, Жазоир, Бангладеш, Баҳрайн, Бразилия, Венесуэла, Виетнам, Миср, Ҳиндистон, Индонезия, Эрон, Қатар, Хитой, Куба, Малайзия, Марокаш, Мўғулистон, БАА, Уммон, Покистон, Саудия Арабистони, Сербия, Таиланд, Туркия, Жанубий Африка.
Қайд этилишича, қарор дўстона ва нейтрал давлатларнинг миллий валюталарини тўғридан-тўғри конвертация қилиш механизми самарадорлигини ошириш ва Россия иқтисодиётининг миллий валютадаги ҳисоб-китобларга бўлган талабини қондириш учун рублга тўғридан-тўғри котировкаларни шакллантиришга қаратилган.
Мавзуга оид
15:40 / 24.06.2026
Солиқ қўмитаси банк сирларига кенг миқёсда кириш имкониятини олмоқчи
16:50 / 16.06.2026
“Асосий ставка таъсирчанлигини ошириш чораларини кўрамиз” – Ишметов
09:15 / 13.06.2026
Давлат органи ва банк тизимидаги коррупция ҳолатлари аниқланди
15:50 / 11.06.2026