Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Брюсселда Озарбойжон ва Арманистон ўртасида учрашув бўлиб ўтади
Учрашув Озарбойжон президенти маслаҳатчиси Ҳикмат Ҳожиев ва Арманистон Хавфсизлик кенгаши бош котиби Армен Григорян ўртасида бўлиб ўтади.
26 сентябр куни Брюсселда Озарбойжон президенти маслаҳатчиси Ҳикмат Ҳожиев ва Арманистон Хавфсизлик кенгаши бош котиби Армен Григорян иштирокида Озарбойжон ва Арманистон ўртасида учрашув бўлиб ўтади.
Арменпресс расмий ахборот агентлиги Арманистон Хавфсизлик кенгаши бош котибиятига таяниб хабар беришича, 26 сентябр куни Брюсселда Ҳожиев ва Григорян ўртасида бўлиб ўтадиган учрашувда Франция президенти Эммануэл Макрон, Германия канцлери Олаф Шолц ва Европа Иттифоқи кенгаши раиси Шарл Мишелнинг маслаҳатчилари ҳам қатнашади.
Учрашувда Озарбойжон президенти Илҳом Алиев ва Арманистон бош вазири Никол Пашинян ўртасида 5 октябр куни Гранада (Испания)да бўлиб ўтадиган учрашувга тайёргарлик муҳокама қилинади.
Алиев, Пашинян ва Мишел 14 май куни Брюсселда уч томонлама учрашувда, 1 июнда эса Молдовада Европа сиёсий ҳамжамиятининг саммитида Франция президенти Макрон ва Германия канцлери Шолц иштирокида беш томонлама йиғилиш ўтказганди.
Мавзуга оид
17:20 / 02.07.2026
Исроилнинг Туркияга босими: геноцидни яшириш учун бошқаларни айблаш сиёсати
14:14 / 22.06.2026
Озарбойжон элчисига «Меҳнат шуҳрати» ордени топширилди
19:01 / 16.06.2026
Шавкат Мирзиёев Озарбойжон бош вазири билан ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилди
09:45 / 15.06.2026