Доналд Трамп фирибгарликда айбдор деб топилди
Ню-Йорк штат суди АҚШ собиқ президентини кредитлар ва суғурта маблағларини ноқонуний тежаш мақсадида ўзининг Trump Organization оилавий ҳолдинг компанияси активларини қасддан ошириб кўрсатганликда айбдор деб топди.
АҚШ собиқ президенти Доналд Трамп имтиёзли шартларда кредит олиш мақсадида ўз активлари қийматини ва бойлиги ҳажмини ноқонуний ошириб кўрсатиш билан боғлиқ фирибгарликда айбдор деб топилди. Бу қарор 26 сентябр, сешанба куни Ню-Йорк штат суди судяси Артур Энгорон томонидан 2022 йил сентябрда штат бош прокурори Летиция Жеймс томонидан собиқ давлат раҳбари ва унинг уч тўнғич фарзанди: Эрик Трамп, кичик Доналд Трамп ва Иванка Трампга қарши қўзғатилган фуқаролик даъвоси доирасида қабул қилинди. Бугунги кунга келиб, Иванка Трампга қарши даъво тўхтатилди.
Суднинг 26 сентябрдаги қарори Трамп учун деярли тўлиқ мағлубиятдир ва 2 октябрда бошланиши режалаштирилган асосий суд жараёнини, асосан, судланувчи энди тўлаши керак бўлган товон пули миқдори масаласига қисқартиради, деб ёзади Reuters.
Доналд Трампга қарши айбловлар
Суд ҳужжатларига кўра, 2011 ва 2021 йиллар оралиғида Trump Organization оилавий ҳолдинги «кредит ва суғуртанинг қулай шартларини таъминлаш ёки сақлаб қолиш учун» ўз активлари қийматини миллиардлаб долларга ошириб кўрсатган. Бундай фирибгарлик айбланувчиларга «ноқонуний жамғармалар ва ноқонуний даромадлар эвазига юзлаб миллион долларни» қўлга киритишга имкон берди, дейилади ҳужжатда.
Бош прокурор Летиция Жеймс Трамп учун 250 миллион доллар жарима сўраган. Собиқ давлат раҳбари ушбу фуқаролик даъвоси бўйича қамоқ жазосига маҳкум этилмайди. Трампнинг ўзи унга қўйилган барча айбловларни сиёсий сабабга эга ва 2024 йилги президентлик сайловларида иштирок этишига тўсқинлик қилишга қаратилган деб атади.
Мавзуга оид
21:46 / 05.11.2024
«Трамп президент бўлса, Яқин Шарқдаги вазият қийинлашади» — Камолиддин Раббимов
21:09 / 05.11.2024
Сайловдан кейин Америка Россия ва Украинага нисбатан сиёсатини ўзгартирадими?
18:53 / 05.11.2024
АҚШ янги президентни сайламоқда: икки номзод ҳам ўз ғалабасига шубҳа қилмаяпти
14:57 / 05.11.2024